Вторник, 14.05.2024, 07:55
-:::_-Shera Universal PorataL-_:::-
 
Меню сайта

Категории каталога
Futboll-Футбол [7]
Tenis-Тенис [1]
Basketboll-Баскетбол [0]
Hakey-Хакей [0]
ShaxmaT-Шахмат [0]
Boks-Бокс [1]
Kurash-Кураш [1]

Мини-чат
200

Главная » Файлы » Futboll-Футбол

ИНИЛЕЕВ: “САУДИЯГА ШУНЧАКИ КЕТМАЯПМИЗ”
[ ] 21.06.2008, 20:28
ИНИЛЕЕВ: “САУДИЯГА ШУНЧАКИ КЕТМАЯПМИЗ”

Рукн: Янгиликлар » ОСИЁ
Ўзбекистон Футбол Федерациясининг мажлислар залида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Рауф Инилеев иштирокида 22 июнь куни Саудия Арабистони билан бўладиган 3-саралаш босқичининг сўнгги тур учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Рауф Инилеев гарчи Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдан чиқиш масаласини муддатидан илгари ижобий хал қилган бўлсада, Саудия Арабистони билан бўладиган учрашувга жиддий ёндошаётганини таъкидлади:

“Ҳозирда кўпчилик Ўзбекистон терма жамоаси Саудияга иккинчи таркиб билан йўл оляпти ва бизни кичик ҳисобдаги мағлубият ҳам қониқтиради, қабилидаги гапларни айтишмоқда. Аммо бу нотўғри. Дарҳақиқат, биз у ерга асосан ёшлардан иборат бўлган таркиб жўнаяпмиз. Лекин улар шунчаки бир ўйин учун таклиф этилган футболчилар эмас. Шу пайтгача терма жамоа ихтиёрида бўлган ва умуман бош жамоамизнинг эртаси ҳисобланган ўйинчиларни олиб кетяпмиз. Бундан ташқари, биз ҳеч қачон ва ҳеч бир рақибга қарши мағлубиятни ўйлаб майдонга тушмаймиз. Гарчи ушбу мағлубият бизни қониқтирсада. Шунинг учун саудияликлар билан бўладиган ўйинда мен аввало, ушбу умидли йигитларимиз жиддий рақибга қарши қандай ўйин намойиш қилишларини кўрмоқчиман. Бу нарса терма жамоамизнинг эртаси учун жуда муҳим ва зарур. Қолганини ўйин давомида кўрамиз”.

“Қурувчи” клубининг тажрибали ҳимоячиси Хайрулла Каримов Сингапур терма жамоаси билан ўтказилган дастлабки учрашувдан сўнг, миллий терма жамоа сафида кўринмай қолганини мураббий қуйидагича изоҳлади:

“Тўғри, меҳмонда Сингапур терма жамоаси билан ўтказилган ўйиндан кейин ҳимоя марказида Анзур Исмоилов ҳаракат қила бошлади. “Пахтакор” ҳимоячиси терма жамоамизнинг умидли ва истеъдодли ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Хайрулла Каримов масаласига келсак, ўзингиз ўйлаб кўринг. У ҳозир 30 ёшда ва уни терма жамоага таклиф қилиб, кейин заҳирада ушлаб ўтириш тўғрими? Албатта йўқ. Лекин бу Каримов бош жамоамиз талабига жавоб бермайди дегани эмас. У тажрибали ва ўзига яраша маҳоратга эга”.

2010-йилги Жаҳон чемпионатининг хал қилувчи саралаш босқичида кимлар билан бир гуруҳда ўйнашни истардингиз, деган саволга Инилеев охирги йилларда кимларда аламимиз бўлса, айнан ўша терма жамоалар билан куч синашиб кўриш нияти йўқ эмаслиги билдирди.

“Мен аввал айтганимдек, агар 3-саралаш босқичида кучсиз жамоалар бўлмаган бўлса, 4-босқичда ҳамма жамоалар кучли. Ҳар бир терма жамоадан “сюрприз” кутиш мумкин. Шунинг учун уларга ҳурмат билан қараш лозим. Энди саволга аниқроқ жавоб қайтарадиган бўлсам, сўнгги йилларда қайси жамоа имконият бой берган бўлсак. Айнан ўшалар билан бир гуруҳда куч синашишни ҳохлардим. Масалан, Баҳрайн, Эрон, БАА ва Жанубий Корея шулар жумласидан. Мазкур терма жамоалар билан ўйин орқали биз улардан ҳеч бир жиҳатимиз билан қолишмаслигимизни исботлашни истардим”.

Категория: Futboll-Футбол | Добавил: shera
Просмотров: 938 | Загрузок: 0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Форма входа

Поиск

Друзья сайта

Diqqat!
Agarda kimda kinolar ko'rsatmasa! U holda Online kinolarni ko'rishlik uchun Mozilla Firefox yoki Opera dan foydalaning va albatta kinolarni muammosiz ko'rish sharafiga ega bo'lasiz!! 

Внимание!
У кого не загружаются фильмы, скачиваем и устанавливаем браузер  Mozilla Firefox или Opera через него все работает!!

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2024