| Приветствую Вас MexmoN
|
DiqqaT !!! DiqqaT !!! | Diqqat!
Agarda kimda kinolar ko'rsatmasa! U holda Online kinolarni ko'rishlik uchun Mozilla Firefox yoki Opera dan foydalaning va albatta kinolarni muammosiz ko'rish sharafiga ega bo'lasiz!!
Внимание! У кого не загружаются фильмы, скачиваем и устанавливаем браузер Mozilla Firefox или Opera через него все работает!! |
Statistika |
Онлайн всего: 2 Гостей: 2 Пользователей: 0 |
|
ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ МАБЛАҒИ МАНБАЛАРИ
Аллоҳ таъйин қилган ижтимоий таъминотни ноҳақдан еган ҳаромхўр ҳисобланади. Ўтган мақолаларимизда Ислом дини ожиз кишиларнинг таъминотини имкониятли кишиларга юклагани ҳақида гаплашган эдик. Бу ҳукм молу-мулкка Исломий назар билан қарашдан келиб чиққандир. Исломий назар бўйича, бой одамнинг қўлидаги молу-мулк уни синаш учун унга Аллоҳ томонидан омонатга берилган бўлади. Агар Аллоҳ хоҳласа, унга эмас, ундан ёрдам сўраб турган муҳтожга бериши ҳам мумкин эди. Шунинг учун, омонатга хиёнат қилмай, синовдан яхши ўтай, деган бой, қўлидаги молни Аллоҳ кўрсатган жойларга сарфлаши керак. Аллоҳ эса, биринчи навбатда ўша молда ожизлиги туфайли муҳтож ҳолга тушиб қолган кишиларнинг ҳаққи бор, деб эълон қилади. Афсуски, кишилар Исломдан узоқлашганлари учун, бу таълимотларга кераклигича амал қилинмай турибди. Бугунги кунда ижтимоий таъминот ҳуқуқи, деганда ожизли-ги туфайли ўзини ўзи таъминлай олмай қолган фуқароларга давлат томонидан бериладиган нафақани тушунадиган бўлиб қолинган. Исломда ўшандоқ, давлат ёрдамига муҳтож бўлиб қолган фуқароларнинг ижтимоий таъминот ҳақлари ҳам тўлиқ берилган. Уларнинг бу қонуний ҳақини поймол қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Давлат томонидан бериладиган ижтимоий таъминот ҳақидаги Исломнинг умумий қоидаси Пайғамбар алайҳиссаломнинг: «Ким мол тарк қилса меросхўрларига, ким оғирлик тарк қилса бизга»-деган ҳадисларидир. Ушбу ҳадисга биноан кимнинг таъминотчиси вафот этиб ор-тидан молу мулк қолдирса, меросхўрлар бўлиб олади. Аммо, нафақа билан таъминловчи ўлгандан кейин ортидан муҳтож ки-шилар қолса, уларни таъминотини Ислом давлати ўз зиммасига олади. Ушбу Исломий қоидани ҳужжатул Ислом Имом Ғазолий раҳматуллоҳи алайҳи қуйидагича шарҳ қиладилар: «Албатта, дин низоми маърифат ва ибодат билан қоимдир. Бунга эса, фақатгина баданнинг саломатлиги, ҳаётнинг боқийлиги, ҳожатига яраша кийим-кечак, турар жой, озиқ-овқат ва хотиржамлик билангина эришилади. Дин фақат ушбу зикр қилинган, муҳим ва зурурий нарсаларни таъминлаш билангина низомга тушади. Агар ундоқ бўлмаса бутун вақтини ёмонлардан ўзини қўриқлаш ёки зўравонлардан қутини талаб қилиш билан ўтказадиган одам, қачон илм ва амал учун бўшай олади? Зотан бу икки нарса инсоннинг охират саодати учун икки васийласи-ку? Яъни, эҳтиёжга яраша таъминот бўлмоғи дин низоми учун шар-тдир, демоқчиман». Имом Ғазолийнинг бу гапларидан ижтимоий таъминот ҳаққини ҳимоя қилиш орқали Ислом дини кишиларнинг нафақат бу дунёдаги, балки охиратдаги саодатини ҳам кўзда тутганлигини билиб оламиз. Ислом динининг ижтимоий таъминот масаласи бўйича жо-рий қилган ҳукмлари ва таълимотлари рўйхатининг бошида ажойиб бир инсонпарвар қоида туради. Ҳар бир шахс ўзи ва ои-ласининг бир йиллик ҳожатидан ортиқ молга эга бўлгандагина закот беради. Моли нисобга етганда закот фарз бўлади, деган иборанинг маъноси шу. Инсон закот бериши учун лозим энг муҳим шартлардан бири мол ўзининг аслий ҳожатидан зиёда бўлиши керак. Бу эса, бугунги куннинг таъбири билан айтганда ўз эҳтиёжидан ортиқ моли бўлмаган одамдан солиқ олинмайди, деганидир. Ҳолбуки, бугунги кунда кўпчилик муҳтож оила-ларнинг мадорини турли солиқлар қуритмоқда. Исломнинг айни шу қоидаси асосан муҳтож оилаларни оғир молиявий юкдан озод қилиб, ҳаёт учун зарур нарсаларни таъмин-лашда катта ёрдам бўлган. Лекин, Исломда фуқароларнинг ижтимоий таъминот олгунларича турли солиқ ва тўловлардан озод қилишдангина иборат эмас. Чунки, солиқ ва тўловлардан озод бўлганда ҳам ўзини ўзи таъминлашдан ожиз қолувчи кишилар бўлиши турган гап. Исломда фуқаронинг ижтимоий таъминоти учун бир неча амалий чоралар ишга солинади: Ўша чоралардан бири закотдир. Закот Аллоҳ таоло томони-дан бойларга камбағал ва муҳтожларнинг ижтимоий таъминоти учун фарз қилинган молиявий ибдатидир. Бу ибодат Исломнинг беш рукнидан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг «Тавба» сурасида Пайғамбар алайҳиссаломга хитоб қилиб: «Уларнинг молларидан садақа-закот ол. У ила сен уларни поклайсан ва тозалайсан»-деган. (103 оят) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эса, Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга омил қилиб юбораётиб: «Уларга билдирдики, Аллоҳ уларнинг зиммасига закотни фарз қилди. У бойларидан олиниб, фақирларига қайтариладир»-деганлар. Закот моли нисобга етган бойларнинг жамғармасидаги камбағалларининг ҳаққидир. У бойларнинг хайри эҳсони эмас. Шунинг учун ҳам муҳтож кишилар хижолат бўлмасин, деб за-котни давлат йиғиб ҳақдорларга тарқатади. Закотни бермаган одам, муҳтож кишилар учун Аллоҳ таъйин қилган ижтимоий таъминотни ноҳақдан еган ҳаромхўр ҳисобланади. Унинг қолган моллари ҳам ҳаромга айланади. Ундоқ одамлардан давлат куч ишлатиб бўлса ҳам закотни-камбағалларнинг ҳаққини олади. Агар закот беришни хоҳлаганлар кўпчилик бўлиб куч ишлатиб қаршилик кўрсатмоқчи бўлсалар, давлат уларни муртад, деб эълон қилиб, лашкар тортиб бориб, уруш ила камбағалларнинг ҳаққини олиб беради. Халифа Абу Бакр Сиддиқ даврида худди шундоқ бўлган. Бу Исломда фуқароларнинг ижтимоий таъминот ҳақлари қанчалик катта эътиборга эгалигини кўрсатади. Шунингдек, ижтимоий таъминот учун Байтул мол-давлат ха-зинасидан алоҳида бўлим бағишланган. Бу бўлим тўрт бўлимдан бири бўлиб, зоеълар байтул моли, деб номланади. Унинг дарома-ди, эгаси йўқ моллар, меросхўри йўқ мерослар, ҳақдори йўқ бўлган хун тўлашлар, топиб олинган нарсалар ва шунга ўхшаш маблағлардан ташкил топади. Ушбу бўлимнинг ҳамма маблағи ижтимоий таъминот учун сарфланади. Ўрта осиёлик машҳур фақиҳ Имом Касоний ўзларининг «Бадоъус Саноеъ» китобида мазкур маблағни нималарга сарфланиши ҳақида қуйидагиларни ёзадилар: «Тўртинчи бўлим бўлса, фуқароларни даволаш, беморларни муолажа қилиш, моли йўқ маййитларни кафанлашга, кўчага ташлаб кетилган болаларнинг, ожиз кишиларнинг нафақасига сарфланади». Агар ҳукумат фуқароларни ижтимоий таъминотини бермаса, қозига арз қиладилар. Қози уларнинг ҳақларини олиб беради. Ижтимоий таъминотнинг асосий масдарларидан бири вақфлардир. Бой кишилар, имкони бор одамлар, ҳукуматлар, турли жамиятлар ижтимоий таъминотнинг турли соҳаларида вақфлар қилишган. Улар муҳтожлар учун доимий равишда хиз-мат қилиб турган. Мабодо закотдан тушган моллар ҳам, байтул молнинг маблағи ҳам, вақфлар ҳам ва бошқа маблағлар ҳам фуқароларнинг ижтимоий таъминотига етмай қолса, давлат бойларга махсус солиқ солади. Ўша солиқдан тушган маблағ бутунлигича киши-ларнинг ижтимоий таъминотига сарф қилинади. Зикр қилиб ўтилган нарсалардан Исломда кишиларнинг ижтимоий таъминоти учун керак бўлган ҳамма зарурий чоралар кўрилганини яхшилаб билиб олдик. Келгуси суҳбатимизда, иншааллоҳ бу таъминотларга воқеъликда қандоқ амал қилиниши ҳақида суҳбат қиламиз.
|
Категория: Islomiy Dunyo | Joyladi: shera (27.06.2008)
|
Ko'rish: 1767
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|