Главная | Регистрация | Вход
-:::_-Islomiy Saxifa-_:::-
Saxifalar
Ilomiy Saxifalari
Islom Dini Haqida [4]
Islomiy Dunyo [5]
Islomiy Harhil Videolar [18]
Mashxur Qorilar Qiroati [0]
KITOBLAR [5]
Mo'jizalar [5]
Hadisi Sharif [2]
Siz Kim???
Приветствую Вас MexmoN
IzlasH
DiqqaT !!! DiqqaT !!!

Diqqat!
Agarda kimda kinolar ko'rsatmasa! U holda Online kinolarni ko'rishlik uchun Mozilla Firefox yoki Opera dan foydalaning va albatta kinolarni muammosiz ko'rish sharafiga ega bo'lasiz!! 

Внимание!
У кого не загружаются фильмы, скачиваем и устанавливаем браузер  Mozilla Firefox или Opera через него все работает!!
Statistika

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Mini-ChaT
200
Bosh Saxifa » Статьи » Islomiy Dunyo

ЙЎҚОТИЛГАН ЖАННАТГА 800 ЙИЛ БЎЛДИ (ИСПАНИЯ)
Испания қадимда, хусусан ислом тарихида Андалус (баъзи манбаларда Андалузия) номи билан аталган. Пойтахти - Мадрид.

Географик ўрни ва майдони

Испания давлати Европа қитьасининг жануби-ғарбида жойлашган. Испания ва унга қўшни Франция орасини Пранс (Пиренея) тоғлари ажратиб туради. Ғарбдан Атлантика океани ва Португалия билан чегараланади. Шимолда Бискай кўрфазига чиқади, жануби-шаркдан Ўрта ер денгизи ўраб туради. Араб манбаларида ҳижрий биринчи аср охирларидан ҳозирга қадар Атлантика океани ва Ўрта ер денгизи орасидаги довон ва тоғ Андалусни забт этган лашкарбоши Ториқ номи билан аталиб келинади.

Аҳолиси.

Испания аҳолиси бир нечта миллатлардан иборат. Жанубда яшовчи халқларнинг кўринишларида арабларга ўхшашлик бор. Бу арабларнинг Андалузияда 8 аср яшаб, қолиб кетганларининг таъсиридир. Шимолда Баск қавми бўлиб, уларнинг тилларида араб тилининг таъсири яққол сезилиб туради. Шимоли-шарқда каталонияликлар, шимоли-ғарбда ғалсийлар яшайдилар. Ижтимоий тадқиқотлар испанларнинг 85 фоизини католиклар ташкил этишини кўрсатади. Испанияда давлат тили (испан) қиштол тили. Испан қомусида б мингдан ортиқ арабча иборалар мавжудлиги қайд қилинган.

Андалусияга исломнинг кириб келиши

Ислом дини Андалузияга жуда эрта, 93 хижрий (771 милодий) санада мусулмонлар яриморолни эгаллаганларида келган. Ислом бу минтақада жуда катта масофада тарқалди. Бу ерга келган мусулмонлар христиан диний урф-одатларига қарши чиқмаганлар ҳамда уларни ислом динига киришга мажбурламаганлар. Мусулмонлар аста-секин бу ерда ўрнашиб, хўжалик ишларига аҳамият бера бошладилар. Араблар тоғлик жойларга экин экиш қоидаларини ишлаб чиққанлар, сув йўлларини чўзиб, ҳосилдор ерларни очганлар.
Ториқ ибн Зиёд бошчилигидаги араб ва барбарлар қўшини биринчилардан бўлиб Андалузияни забт этганлар. Сўнгра араб лашкарбошиси Мусо ибн Насир бир қанча қишлоқ ва шаҳарларни забт этди. Тараққиёт поғонасида Европа мамлакатларидан ҳийла юқорида бўлган арабларнинг ушбу қитъага келишлари Андалусияда тараққиёт машъалини ўт олдирди ҳамда Ўрта асрлар Европа тарихида янги саҳифани очди.
Ислом маданияти Европа подшоҳларига ўз таъсирини ўтказди ҳамда турли соҳаларда янгиликлар тақдим этди. Масиҳий талабалар араб илмларини ўрган-дилар. Андалусия араблар даврида Европадаги маданият марказларидан бири эди. Кейин ҳам Испания ўша Исломий Уйғониш даври самараларидан кўп вақт ҳам маънавий, ҳам моддий жиҳатдан баҳралар олиб яшади. Бу ерга ана шу исломий осори атиқаларни ва санъати намуналарини кўриш учун йилига 30 миллиондан зиёд саёҳатчи ташриф буюради.
123 ҳижрий (740 милодий) йилда Андалусияда очарчилик бошланди, мусулмонлар шимолни тарк эта бошладилар. Бундан фойдаланган масиҳийлар мамлакатнинг шимолида ҳукм сура бошладилар ва Андалусиянинг бошқаруви заифлашганда мазкур минтақадан ядро сифатида фойдаландилар. Андалусиянинг бирлигига путур етиб, бир қанча кичкина ҳокимиятларга бўлиниб кетгач, масиҳийлар у ерларни осонлик билан қўлга кирита бошладилар. Бу Андалусияда Уммавийлар халифалиги тугаётган вақтга тўғри келади.
Йиллар ва асрлар ўтиши баробарида кўп ерлар мусулмонлар қўлидан чиқиб кета бошлади. Янги ҳукмронлар— масихийлар мусулмонларнинг мол-мулкларига эгалик қилиб, ўзларига азоб бердилар. Шунинг учун кўпчилик мусулмонлар Марокашга ўтиб кетдилар. Бу ерда қолганлар эса ўз ақидасини бекитишга мажбур бўлдилар. Мусулмонларга зид бўлган ҳокимият уч аср давомида уларга қаршилик қилди. Қолган бир миллион атрофидаги мусулмонлар ҳам таъқиблар, текширувлардан қочиб бошқа ерларга кетишга мажбур бўлдилар.
Ҳозирги вақтда Испанияда мусулмонлар сони 100 минг атрофида бўлиб, улар талаба, чет элликлар ва ишчилардан иборатдир. 1967 йилга келиб Испанияда дин эркинлиги қонуни қабул қилинди. Бу ерда ҳозирги вақтда бир нечта ислом динига оид ташкилотлар ишлаб турибди. Шунингдек, 1374 ҳижрий (1954 милодий) йили Мадридда ташкил этилган Ислом тадқиқотлари интитути фаолият кўрсатмокда.
Ҳозирги вақтда, хусусан, ҳукумат ислом динини эътироф этганидан сўнг, Испания қонунларида мусулмонлар учун кўпгина ҳуқуқлар берилди ва мусулмонлар диний эркинликка эга бўлдилар.
Аллохдан Испаниядаги мусулмонларга инсоният ва ислом учун хизмат қилишларида муваффақиятлар тилаймиз.

Категория: Islomiy Dunyo | Joyladi: shera (23.06.2008)
Ko'rish: 1800
Hamma Izoxlar: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]