Оминанинг ҳомиласи оддий ҳомила эмас эди. Бу ҳомла хайр барака ҳомиласи эди. Аллоҳ таоло ўша ҳомиланинг баракасидан Каъбани бузиб ташлаш ниятида Маккага бостириб келган Абриҳа бошлиқ фил эгаларини ҳалок этди. Омина эса ўзида ҳомиладор аёлларда бўладиган машаққатларни мутлақо сезмас эди. Аммо туш кўрар эди. Тушида ғоибдан келган овоз унга, албатта, сен ушбу умматнинг улуғига ҳомиладор бўлдинг, дер эди. Аллоҳ таоло фил эгаларини ҳалок этганидан эллик кун ўтиб Оминани тўлғоқ тутди. Бу тўлғоқ оддий тўлғоқ эмас эди. Одатдаги ҳолатлардан тамоман ўзгача бир ҳолатда Омина ўз ҳомиласини ёруғ дунёга туширди. Унинг қорнидан бир нур ер юзига тушди. Гўдак худди сажда қилаётган одамдек ҳолда ерга тушди. Дунёнинг нурга тўлдирган, бутун вужудни бахтга чўмдирган бу улуғ кун Робеъул аввал ойининг ўн иккинчи куни, душанба куни эди. (570 мелодий сана. 20 апрел)
|