|
Barcha Fayllar: 10 Ko'rsatilgan Fayllar: 1-10 |
|
0944.uz - Халқаро кураш Ассоциацияси матбуот марказидан 0944.uz мухбирига хабар беришларича, 29-30 июнь кунлари Туркия давлатининг йирик шаҳарларидан бири Истамбул яна дунё полвонларини ўзида жамлайди. Аллақачон анъана тусини олган «Босфорус» турнири Истамбул шаҳрининг марказида жойлашган энг йирик спорт комплексида бўлиб ўтади. Унда дунёнинг Европа, Осиё, Пан Америка ва Африка қитъаларида жойлашган 20 га яқин давлатлар жумладан Озарбайжон, Арманистон, Туркия, Ўзбекистон, Россия, Арманистон, Украина, Эрон, Грузия, Монголия, Греция, Конгодан келган полвонлар иштирок этиши кутилмоқда.
«Турнир гиламига 66, 81, 90 ва мутлоқ вазндаги эркаклар билан бир қаторда 52, 63, 70 ва мутлоқ вазндаги аёллар ҳам чиқадилар», - аниқлик киритди Халқаро кураш Ассоциацияси матбуот маркази ходими.
Ўзбекистон кураш федерациясидан хабар беришларича, Ўзбекистон кураш федерацияси ҳакамлар ҳайъати раиси Олим Ҳайитов бошчилигида курашчиларимиз Улуғбек Ёдгоров (мутлоқ вазн), Акмал Бозоров (60 кг), Олим Равшанов (66 кг), Равшанбек Ўрозбаев (73 кг), Садоқат Зокирова (63 кг) каби юртимизнинг энг сара полвонларидан иборат делегациямиз эртага Туркияга жўнаб кетишади.
Таъкидлаш жоизки, делегация аъзоларининг аксарияти халқаро турнир ва республика чемпионати ғолиб ва совриндорлари бўлиб, Олим Равшанов эса жаҳон чемпиони ҳисобланади. Бу эса кучли таркиб билан Истамбулга бораётган юртимиз делегацияси «Июнь оқшоми»ни янада «қиздириши»дан дарак беради. Ўйлаймизки, кураш ихлосмандлари Истамбулдаги мусобақаларда юртимизнинг «Ёшлар» телеканалида берилаётган «Июнь оқшоми» турк сериалидан кам бўлган эҳтиросларнинг гувоҳи бўлишади. |
0944.uz – Шу йил 5 июль куни Германиянинг Ганновер шаҳри яқинидаги Халле шаҳарчасида ўтказилиши режалаштирилган WBA йўналиши бўйича ўта оғир вазнда амалдаги жаҳон чемпиони Руслан Чагаев ва ушбу камарга даъвогар Николай Валуев ўртасидаги чемпионлик беллашуви яна қолдириладиган бўлди.
Boks-Бокс |
Просмотров: 1057 |
Загрузок: 0 |
Добавил: shera |
Дата: 27.06.2008
|
|
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Оқгул Омонмуродова катта шлем туркумидаги "Уимблдон" турнирининг жуфтлик баҳсларида муваффакиятга эришди. Кеча ҳамюртимиз Белорусиялик Даря Кустова билан биргаликда биринчи даврада Тайпейлик Юньян Чан ва Чиаюн Шуань жуфтлигини 4-6 7-6 6-4 ҳисобида мағлуб этди. Яккалик баҳсларида Оқгул биринчи даврада Франциялик Полин Парменьерга ўйинни бой берганди.
Tenis-Тенис |
Просмотров: 860 |
Загрузок: 0 |
Добавил: shera |
Дата: 27.06.2008
|
|
0944.uz – Нукусдаги «Турон» спорт мажмуи стадионида Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенес раиси М.Ерниязов касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчиларининг «Баркамол авлод-2008» республика спорт ўйинларини очиқ деб эьлон қилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Баркамол авлод-2008» республика спорт ўйинлари иштирокчилари йўллаган табригида бугун бепоён қорақалпоқ заминида, азим Жайхун соҳилларида ўтказилаётган «Баркамол авлод» ўйинлари мамлакатимиз ёшлари ҳаётида, спортимиз тарихида яна бир ёрқин саҳифа бўлиб қолади деб таъкидланади. «Нега деганда, юртимизда тўртинчи бор ўтказилаётган бу мусобақаларнинг айнан «Ёшлар йили»да, яқинда Пекин шаҳрида бошланадиган Олимпиада арафасида бўлиб ўтаётгани бу анжуманга алоҳида руҳ ва мазмун бағишлаши табиий, албатта», - дейилади давлат раҳбари табригида. Маълумки, Ўзбекистонда болалар ва ўсмирларни жисмоний тарбия ҳамда спорт билан шуғулланишга оммавий жалб қилиш бўйича ноёб уч поғонали тизим мавжуд. «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт ўйинлари ушбу тизимнинг асосини ташкил этади. 0944.uz аввал хабар қилганидек, буй ил мусобақалар спортнинг баскетбол, волейбол, футбол, гандбол, кураш, белбоғли кураш, енгил атлетика, бадиий гимнастика, теннис, стол тенниси, сузиш ва шахмат – спортнинг 12 тури бўйича ўтказилади. |
Mavsum boshida 20ta jamoa bilan yo'lga chiqqan birinchi liga karvoni, manzilga 18ta jamoa bilan yetib kelib, yana ikkitasini viloyat ligasiga kuzatgan holda, "So'g'diyona" va "O'z Dong Ju" jamoalarini yo'l-yo'lakay oliy ligaga bekatiga tashlab qo'ydi.
Bugun quyi ligani so'nggi tur uchrashuvlari bo'lib o'tdi. Mavsum davomida 4 uchrashuvda raqiblarga imkoniyatni boy bergan "So'g'diyona" o'zi uchun kerak bo'lmagan uchrashuvda "Oq Tepa"ga mag'lubiyatga uchradi. "O'z Dong Ju" esa aksincha, oliy liga yo'llanmasini muddatidan avval hal qilganiga qaramay, so'nngi turga ham jiddiy e'tibor qaratib, qo'shnilarini yirik hisobda mag'lubiyatga uchratdilar. Asosiy futbolchilari poytaxtda bo'lib o'tayotgan saralash uchrashuvlarida ishtirok etayotganligiga qaramay, "Shayxontohur" birinchi liga derbisida "NBU-Osiyo" jamoasiga qarshi maydonga chiqib, yirik hisobda imkoniyatni boy berdi. |
Рукн: Янгиликлар » ЕВРОПА (Адабиётнинг нозик қирраларини тушунувчи ва ардоқловчи мухлисларга мўлжалланган. Маъжозий тушунчаларни идрок қилмайдиган ва фактлардан ташкил топган, оддий, жўн ҳамда хабар маъносидаги мақолаларни суйиб мутолаа қилгувчи мухлисларга тавсия этилмайди!) Менинг исмим Туркия! Бугун ҳамма мени олқишлаётган ва ўйинларимга ҳайрат ила нигоҳ ташлаётган пайтда, сиз азизлар билан суҳбатлашгим келиб қолди. Сирру асрорларим ҳақида, шохсупагача босиб ўтилган оғир ва машаққатли йўлларни эслагим келди. |
ИНИЛЕЕВ: “САУДИЯГА ШУНЧАКИ КЕТМАЯПМИЗ” Рукн: Янгиликлар » ОСИЁ Ўзбекистон Футбол Федерациясининг мажлислар залида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Рауф Инилеев иштирокида 22 июнь куни Саудия Арабистони билан бўладиган 3-саралаш босқичининг сўнгги тур учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Рауф Инилеев гарчи Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдан чиқиш масаласини муддатидан илгари ижобий хал қилган бўлсада, Саудия Арабистони билан бўладиган учрашувга жиддий ёндошаётганини таъкидлади: “Ҳозирда кўпчилик Ўзбекистон терма жамоаси Саудияга иккинчи таркиб билан йўл оляпти ва бизни кичик ҳисобдаги мағлубият ҳам қониқтиради, қабилидаги гапларни айтишмоқда. Аммо бу нотўғри. Дарҳақиқат, биз у ерга асосан ёшлардан иборат бўлган таркиб жўнаяпмиз. Лекин улар шунчаки бир ўйин учун таклиф этилган футболчилар эмас. Шу пайтгача терма жамоа ихтиёрида бўлган ва умуман бош жамоамизнинг эртаси ҳисобланган ўйинчиларни олиб кетяпмиз. Бундан ташқари, биз ҳеч қачон ва ҳеч бир рақибга қарши мағлубиятни ўйлаб майдонга тушмаймиз. Гарчи ушбу мағлубият бизни қониқтирсада. Шунинг учун саудияликлар билан бўладиган ўйинда мен аввало, ушбу умидли йигитларимиз жиддий рақибга қарши қандай ўйин намойиш қилишларини кўрмоқчиман. Бу нарса терма жамоамизнинг эртаси учун жуда муҳим ва зарур. Қолганини ўйин давомида кўрамиз”. “Қурувчи” клубининг тажрибали ҳимоячиси Хайрулла Каримов Сингапур терма жамоаси билан ўтказилган дастлабки учрашувдан сўнг, миллий терма жамоа сафида кўринмай қолганини мураббий қуйидагича изоҳлади: “Тўғри, меҳмонда Сингапур терма жамоаси билан ўтказилган ўйиндан кейин ҳимоя марказида Анзур Исмоилов ҳаракат қила бошлади. “Пахтакор” ҳимоячиси терма жамоамизнинг умидли ва истеъдодли ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Хайрулла Каримов масаласига келсак, ўзингиз ўйлаб кўринг. У ҳозир 30 ёшда ва уни терма жамоага таклиф қилиб, кейин заҳирада ушлаб ўтириш тўғрими? Албатта йўқ. Лекин бу Каримов бош жамоамиз талабига жавоб бермайди дегани эмас. У тажрибали ва ўзига яраша маҳоратга эга”. 2010-йилги Жаҳон чемпионатининг хал қилувчи саралаш босқичида кимлар билан бир гуруҳда ўйнашни истардингиз, деган саволга Инилеев охирги йилларда кимларда аламимиз бўлса, айнан ўша терма жамоалар билан куч синашиб кўриш нияти йўқ эмаслиги билдирди. “Мен аввал айтганимдек, агар 3-саралаш босқичида кучсиз жамоалар бўлмаган бўлса, 4-босқичда ҳамма жамоалар кучли. Ҳар бир терма жамоадан “сюрприз” кутиш мумкин. Шунинг учун уларга ҳурмат билан қараш лозим. Энди саволга аниқроқ жавоб қайтарадиган бўлсам, сўнгги йилларда қайси жамоа имконият бой берган бўлсак. Айнан ўшалар билан бир гуруҳда куч синашишни ҳохлардим. Масалан, Баҳрайн, Эрон, БАА ва Жанубий Корея шулар жумласидан. Мазкур терма жамоалар билан ўйин орқали биз улардан ҳеч бир жиҳатимиз билан қолишмаслигимизни исботлашни истардим”. |
ВЕНА ШАҲРИ «ЕВРО-2008» ДАН 240 МЛН. ЕВРО ДАРОМАД ОЛАДИ Рукн: Янгиликлар » ЕВРОПА Маълумотларга қараганда Австрия пойтахти Вена шаҳри «Евро-2008»дан 240 миллион евро даромад кўради. Бу маблағнинг 94 фоизи туризмдан келиб тушади. Вена иқтисод палатаси президенти Бригитта Янкнинг сўзларига кўра Европа чемпионати Австрия пойтахти иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатмоқда «Европа чемпионати шаҳар иқтисодиётининг янада ривожланишига туртки бўлади. Дастлабки тахминлар «Евро»нинг шаҳарга катта таъсир кўрсатишини исботламоқда», - дейди Янк. |
16 июня, 16:20 К Павлюченко присматривается еще и "Барселона" Нападающий московского "Спартака" и сборной России Роман Павлюченко попал в сферу интересов "Барселоны". Как сообщает Tribalfootball, новый главный тренер каталонцев Хосеп Гвардьола высоко оценил способности форварда. Стоимость трансфера Павлюченко оценивается в 8 миллионов фунтов стерлингов. При этом уже год к россиянину присматривается другой испанский гранд - мадридский "Реал". |
|
|
|
Diqqat!
Agarda kimda kinolar ko'rsatmasa! U holda Online kinolarni ko'rishlik uchun Mozilla Firefox yoki Opera dan foydalaning va albatta kinolarni muammosiz ko'rish sharafiga ega bo'lasiz!!
Внимание! У кого не загружаются фильмы, скачиваем и устанавливаем браузер Mozilla Firefox или Opera через него все работает!! |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 |
|