Peter Moosleitners interessantes magazin жаридасининг эътирофи
Қуйида олмонларнинг дунёга машҳур „Р.М." жаридаси эълон қилган ва Ғарб оламида шовшувга сабаб бўлган „Рўза рапорти"ни ўқийсиз.
Олмон олимлари бу тадқиқотларидан сўнг рўзага икки сўз билан: „ПИЧОҚСИЗ АМАЛИЁТ (оператсиа)" деб таъриф бердилар. Ўзимиз билмайдиган мавзуда гапирмаслигимиз ва ёзмаcлигимиз керак. Шу қоидадан келиб чиқиб, рўза мавзуидаги ушбу мақолани ёзиш учун мен ҳам бир ойга яқин вақт рўза тутдим.
Мақоламнинг аввалидаёқ таъкидлаб ўтмоғим лозим: рўза Ислом ўлкаларидан ташқарида ҳам суръат билан ёйилиб бормоқда. Бу борада олиб борилган тадқиқотларнинг натижаси шу бўлдики, касалликларнинг олдини олиш учун рўза тутиш-ни тавсия этаётган мутахассис дўхтирларяинг сони кундан-кунга ортмокда.
Айни пайтда Ғарбий Олмониядаги 29 та клиника беморлар-ни рўза билан даволаяпти. Рўза деярли барча хасталикларга шифо бўлиши билан бирга, ошиқча семириб кетишликнинг ҳам олдини олади. Рўза мутахассиси сифатида танилган док-тор Хеллмут Лютзнернинг айтишича, рўза йиллар давомида вужудда йигилган заҳарларни ва ифлосликларни ташқарига чиқариб ташлашнинг энг табиий йўлидир.
Мен бу мақолани ёзишга киришишдан олдин, аввалига 10 кун, кейин 25 кун рўза тутдим ва тадқиқотларим натижасида қуйидаги хулосаларга келдим:
1. Рўза тутган одам очликни ҳис этмайди.
2. Рўза вужуд ва фикрлаш ҳассосиятини орттиради.
3. Рўза инсон вужудининг асл бичимида қолишига асло монеъ бўлмайди.