-:::_-Shera Universal PorataL-_:::-

Меню сайта
Разделы новостей
Новости--Yangiliklar [17]
Shou-Biznes Olami-Шоу-Бизнес [8]
Avtomobil Yangiliklari-Авто новости [0]
Programalar-Програмы [8]
Боевик--Jangari [0]
Мультфильм--Multiklar [0]
Сериалы--Seriallar [0]
Фантастика--Mo'jizali [0]
Ислам--Islomiy [2]
Разное--Har hil [0]
Приключения--Sarguzashli [0]
Salomatlik --Здаровие [1]
Индийские фильмы--Hindcha [2]
Документальные--Hujjatli [0]
Приколы--Prikollar [0]
Мини-чат
200
Главная » 2008 » Июнь » 27 » Peter Moosleitners interessantes magazin жаридасининг эътирофи
Peter Moosleitners interessantes magazin жаридасининг эътирофи
23:08

Peter Moosleitners interessantes magazin жаридасининг эътирофи
Қуйида олмонларнинг дунёга машҳур „Р.М." жаридаси эълон қилган ва Ғарб оламида шовшувга сабаб бўлган „Рўза рапорти"ни ўқийсиз.

Олмон олимлари бу тадқиқотларидан сўнг рўзага икки сўз билан: „ПИЧОҚСИЗ АМАЛИЁТ (оператсиа)" деб таъриф бердилар. Ўзимиз билмайдиган мавзуда гапирмаслигимиз ва ёзмаcлигимиз керак. Шу қоидадан келиб чиқиб, рўза мавзуидаги ушбу мақолани ёзиш учун мен ҳам бир ойга яқин вақт рўза тутдим.
Мақоламнинг аввалидаёқ таъкидлаб ўтмоғим лозим: рўза Ислом ўлкаларидан ташқарида ҳам суръат билан ёйилиб бормоқда. Бу борада олиб борилган тадқиқотларнинг натижаси шу бўлдики, касалликларнинг олдини олиш учун рўза тутиш-ни тавсия этаётган мутахассис дўхтирларяинг сони кундан-кунга ортмокда.
Айни пайтда Ғарбий Олмониядаги 29 та клиника беморлар-ни рўза билан даволаяпти. Рўза деярли барча хасталикларга шифо бўлиши билан бирга, ошиқча семириб кетишликнинг ҳам олдини олади. Рўза мутахассиси сифатида танилган док-тор Хеллмут Лютзнернинг айтишича, рўза йиллар давомида вужудда йигилган заҳарларни ва ифлосликларни ташқарига чиқариб ташлашнинг энг табиий йўлидир.
Мен бу мақолани ёзишга киришишдан олдин, аввалига 10 кун, кейин 25 кун рўза тутдим ва тадқиқотларим натижасида қуйидаги хулосаларга келдим:

1. Рўза тутган одам очликни ҳис этмайди.
2. Рўза вужуд ва фикрлаш ҳассосиятини орттиради.
3. Рўза инсон вужудининг асл бичимида қолишига асло монеъ бўлмайди.

Тадқиқотни чуқурлаштириб, рўзанинг маънавий таъсирларини ўрганмоқчи бўлдим. Зеро, аввалдан билардимки, ейиш ва ичиш инсоннинг бадани билан бирга руҳиятига ҳам таъсир этади ва ошиқча еб-ичишдан тийилиш ила руҳ тозаради, ойдинлашади.
Бугун бир қанча ривожланган ўлкалар мўл-кўллик ичида яшаяпти. Бу серобликка ўрганиб қолганликларидан, айрим кутилмаган қийинчиликка бардош беролмаяпти. Бундай ўлка-ларда ортиқча овқат истеъмол қилишдан пайдо бўлган касалликлар кўчки каби ортиб-ёйилиб боряпти.
Мюнхенлик руҳшунос JURGEN VON SCHEIDT эътироф этади: „Диний байрамларнинг маънавий ҳавосини тотмоқ учун рўза тутиб тайёрланиш шартдир. Рўза одати тарк этилса, моҳиятидаги яширин қийматлар ҳам йўқолади. Бошқа бир ифода ила айтсак, инсон моддиятга ҳаддан зиёд толса, маънави-ятнинг ҳатто ҳидини туя олмайди".

Ҳамма билиши керак бўлган яна бир рўза тури бор. У ҳам бўлса, хасталанган барча жонлилар "тутган" инсиёкий (инс-тинктив) рўзадир. Яъни, соғлиғини йўқотган жонлилар ейиш ва ичишни тарк этади. Бу ҳолни шундай тушунтирса бўлади: тахдликага учраган вужуд ҳазм билан шуғуллакишни истамай қолади. Чунки ҳазмга қувватларининг учдан бири харжланади. Шу сабабли вужуд керакли қувватни ўз омборларидан, масалан, ёғ қаватларидан олишни маъқул кўради ва бор кучини касалликдан ўзини ҳимоя қилишга йўналтиради.
Рўзанинг унутилган қийматларини Ғарб дунёсига такрор тушунтириб берган доктор Otto Buchinger (1882-1970) „Шифо-бахш рўза" номли китобида шахсан ўзи оғир касалликка чалингач, рўза тута бошлаганини ёзади. Хавфли бир мафсалга (ревматизмга) чалинган Buchinger касаллигининг оғирлашганини - мушакларининг эриб, жигарининг катталашганини ва сафро халтасининг қайта-қайта йиринглаганини кўриб, рўза тута бошлайди. Buchinger олмон рўза мутахассисларининг энг тажрибалиси ҳисобланган Gustav Riedl назорати остида рўза тутган ва соғлиги бутунлай яхшиланган.
Доктор Buchinger ўн минглаб бемор устида олиб борган тадқиқотларини шундай хулосалайди: „Босим пастлиги истисно, бошқа бирор касаллик йўқки, рўзанинг бу касалликларга фойдаси бўлмасин ёки рўза туфайли беморлар батамом шифо топмасин! Хуллас, рўза пи-чоққа эҳтиёж қолдирмайдиган бир амалиёт (оператсия)дир".
Мен рўза тутиш натижасида зеҳним ва руҳиятимда яна қу-йидаги ўзгаришларни қайд этдим:

• Рўза давомида фикр-тушунчаларни бир нуқтага тўплаш қобилиятига янада яхшироқ эга бўлдим.
• Вужудим билан бирга, тушунча ва ҳиссиёт оламимда ҳам катта бир ҳассосиятни қўлга киритдим.
• Кунлик асаб таранглигим озайганига шоҳид бўлдим.
• Юрсам ё валасапид минсам, вужудимнинг чидамлилиги ортганини ҳис этдим. Ва ҳоказо...

Рўза мутахассиси доктор Liitzen эса, 54 ёшли бир спортчининг 10 минг метр масофага югурувчилар орасида энг яхши натижаларини рўза тутганининг 49-кунида қўлга киритгани-ни айтади.
Рўза мутахассиси доктор Helga Buhler очлик эълон қилиш билан рўза ўртасидаги фарқни шундай ифодалаб беради:
„Иккисининг ўртасидаги ягона фарқ инсоннинг ниятидадир. Рўза мусбат ва истакли бир ҳаракатдан келиб чиқади. Маълумки, ўпкаланиш ва асабийлашиш ҳоллари ошқозонда кислота ишлаб чиқаради, ошқозон кислотаси эса, очқашга са-баб бўлади. Бинобарин, рўзадор киши очликни ҳис этмас экан, наригиси кучли бир очлик қаршисида қолади".
Рўзадор инсон (бир ой давомида кундузи) овқат ейиш талвасасидан қутулгани каби, овқат тайёрлаш ва идиш-товоқ ювиш дардидан ҳам халос бўлади. Бу орада инсон бошқа нарсалардан ҳам фориғ бўлганлигини тушунади. Руҳшунос Jurgen Von Scheidt: бу борада қуйидагиларни айтади:
„Айниқса, ўзини ашёга қарам ҳис этганлар учун ҳуррият қозонмоқ катта аҳамиятлидир. Рўза бахш этадиган ҳурриятни ҳис этиш билан шундай бойликни қўлга киритса бўлади. Асо-сий муаммолари бир иллатга қарамлик (мубталолик) бўлган ҳамма одамларни, масалан, наркотик модда мубталоларидан тортиб, ичкиликка муккасидан кетганларгача рўза психотера-пияси йўли билан даволаш мумкин бўлмоқда".
Доктор Hellmut Lutzner „Рўза шарофати билан янги туғил-ган каби" номли китобида ушбу ҳақиқатларни келтиради:
„Рўзадор ҳис қиладиган очқаш онлари аслида даволаш се-анси олаётган онлардир. Касалга чалинган ва зарарли бўлиб қолган моддалар ўша вақтда тўқималардан ажралиб вужудда айланаётган бўлади. Рўза мобайнида баъзи вужудларда пайдо бўладиган оғиз ва бадан ҳидлари ўша зарарли моддаларнинг вужуддан отилишининг натижасидир.
Рўза сизга бахш этадиган қуйидаги фойдаларни билиб олсангиз, рўза тутишнинг завқини янада яхшироқ ҳис қиласиз. Яъни, рўза сизга:

• Кучли бир маънавият қозонтиради;
• Ўз руҳий дунёингиз ва вужудингиз билан тобора ортиб борадиган алоқангизни таъминлайди;
• Тасаввур ва хотирангизни кучайтиради;
• Ўзингизга бўлган ишонч ортади ва совуққонлик (ваз-минлик) билан бир қарорга келиш қобилиятини шакллантиради".

Категория: Salomatlik --Здаровие | Просмотров: 1298 | Добавил: Web-Loving
Всего комментариев: 1
1 Админ  
0
РобоКоп Действия фильма "Робокоп" разворачиваются в далеком 2029 году в Детройте. К этому времени компания OmniCorp стала монопольным производителем самых сильных роботов по своему миру. Но руководители не останавливаются на достигнутом и проводят новые эксперименты делая из живых людей роботов.
http://filmoteka-hd.ru/load/premery/robokop_2014/20-1-0-597
Как приручить дракона 2 http://film-onlayn.ru/load/skoro_na_sajte/kak_priruchit_drakona_2014/43-1-0-2744

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Приветствую Вас MexmoN

Календарь новостей
«  Июнь 2008  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Поиск
Друзья сайта

Diqqat!
Agarda kimda kinolar ko'rsatmasa! U holda Online kinolarni ko'rishlik uchun Mozilla Firefox yoki Opera dan foydalaning va albatta kinolarni muammosiz ko'rish sharafiga ega bo'lasiz!! 

Внимание!
У кого не загружаются фильмы, скачиваем и устанавливаем браузер  Mozilla Firefox или Opera через него все работает!!
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2024