| Marhamat MexmoN
|
| Diqqat!
Agarda kimda kinolar ko'rsatmasa! U holda Online kinolarni ko'rishlik uchun Mozilla Firefox yoki Opera dan foydalaning va albatta kinolarni muammosiz ko'rish sharafiga ega bo'lasiz!!
Внимание! У кого не загружаются фильмы, скачиваем и устанавливаем браузер Mozilla Firefox или Opera через него все работает!! |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 |
|
Barcha Fayllar: 39 Ko'rsatilgan Fayllar: 1-10 |
Saxifa: 1 2 3 4 » |
Ибн Жарир ат-Табарий Жомиул-баён фий тафсирил-Қуръон Шайхул-ислом Ибн Таймийя шундай дейди: «Одамлар қўлида мавжуд бўлган тафсирларнинг энг яхшиси Муҳаммад ибн Жарир Ат-Табарийнинг тафсиридир. Унда салаф уламоларининг қавллари ишончли санадлар билан келтирилган, унда бидъат йўқ, Муқотил ибн Бакир, Калбий сингари муттаҳамлардан ривоятлар нақл қилинмаган». (Фатово Ибн Таймийя, 2ж. 192-С) Жомиул-баён фий тафсирил-Қуръон тафсирининг муаллифи Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир ибн Язид ибн Касир ибн Ғолиб ат-Табарий улуғ имом, мужтаҳид, кўплаб машҳур асарларнинг соҳиби бўлиб, 224 ҳижрийда Табаристонда туғилган. 236 йилда, яъни 12 ёшида илм истаб шаҳаридан чиқиб кетади, кўп юртларни кезади, Мисрда, Шомда, Ироқда илм ўрганади ва илм талабидаги сафарини Бағдодда тугатиб, умрининг охиригача шу ерда истиқомат қилади. Унинг вафот этган йили 310 ҳижрийдир. Ибн Жарир машҳур уламолардан бири бўлиб, ҳам асрлари орасида унга тенг келадиган киши йўқ эди. Маърифатли, ўткир фикрли, Аллоҳнинг каломини ёд олган, мазмунини чуқур тушунган, ҳукмларини яхши билган фақиҳ, Пайғамбар суннатини, унинг саҳиҳ ва ғайри саҳиҳини, ровийларининг ишончли ёки ишончсизини яхши ажратадиган олим, тобиъийларни ва уларнинг ҳукмлардаги мухолифларини ҳам фарқ қиладиган ўта фаросатли киши эди. Ибн Жарир ҳақида Ал-Хатиб ал-Бағдодий «зийрак олим» деб баҳо берган эдиг Абул-Аббос ибн Сурайж эса «фақиҳ олим» деб мақтаган эди. Чунки Ибн Жарир қироат, тафсир, ҳадис, фиқҳ ва тарих сингари жуда кўп илм соҳаларида қалам тебраттан, ижод этган эди. Унинг асарларидан: биз кўриб чиқаётган тафсир, миллатлар ва подшоҳлар тарихи, қироатлар китоби, сон ва Қуръон, уламолар ихтилофи китоби, саҳобийлар ва тобиъийлар китоби, ислом шариати ҳукмлари китоби, усули динга чуқур назар китоби ва бошқа асарлари Ибн Жарир илмининг нақадар чуқурлигидан далолат беради. Бироқ бу китоблардан бизга етиб келгани фақат Тафсир китоби ва Тарих китобидир. Олимлар орасида Ибн Жарир Ат-Табарий тарихнинг отаси деб тан олинганидек тафсирнинг отаси деб ҳам тан олинган. Ибн Халгон айтади: «Шубҳасиз, Табарий мужтаҳид имомлардан эди. У ҳеч кимга тақлид қилмаган». |
Қуръони Каримдаги «Фуссилат» сурасида шундай дейилади: «Сен: «Сизлар ҳақиқатан ҳам ерни икки кунда яратган зотга куфр келтиряпсизми ва Унга тенгдошлар қўшяпсизми?! Ахир У зот оламларнинг Робби-ку!. У зот ўша(ер)нинг устида тоғларни қилди, уни баракотли қилди ва унинг (аҳли) ризқини тўрт кунда ўлчовли этиб тақдир қилди. Бу сўровчилар учундир», деб айт. Сўнгра тутун ҳолидаги осмонга юзланиб, унга ва ерга: «Икковингиз ихтиёр қилган ҳолингизда ёки мажбур бўлган ҳолингизда келинг!» деди. Икковлари: «Ихтиёр қилган ҳолимизда келдик», дедилар» (9 -11-оятлар).
Қуръони Каримнинг мана шу оятидан дунё яратилаётган вақтда осмон тутундан иборат эканлиги билиниб турибди. Ҳозирги уламолар дунёнинг яралиши ҳақида турли фикрларни илгари сурганлар. Жумладан, астроном олим Сэр Жеймс Жинс айтадики:
«Борлиқ яралишидан аввал ундаги моддалар газдан иборат бўлган ва шу газларнинг ўзаро бирикиши натижасида сайёралар келиб чиққан».
Доктор Жаму эса:
«Дунё вужудга келаётган вақтда, у тартибли тарқоқ газдан иборат бўлган. Унинг қалинлиги ва ҳароратини тасаввур қилиб бўлмайди ва шу газда турли моддаларнинг аралашуви натижасида атом парчаланиши вужудга келди. Мана шу ҳаддан ташқари иссиқ газга қаттиқ босимнинг таъсири натижасида борлиқ вужудга кела бошлади. Иссиқ ҳарорат пасайди, газларнинг ҳаракатланиши натижасида булутлар вужудга келиб, улар юлдуз ва бошқа сайёралар сифатида шаклланди», дейди.
Қуръони Каримда борлиқнинг яратилиши тутундан бўлган дейилади. Ўша вақтдаги арабларга мана шу сўз (яъни, тутун) таниш бўлган. Бизга замондош олимлар эса тутунни «газ» деб атаганлар, холос. Моҳияти битта!
Демак, яна савол туғилади: илмсиз, саводсиз Муҳаммад пайғамбар инсон зоти англаб етмаган ҳақиқатни қаердан олиб айтган? Пайғамбаримизга нозил бўлган оят Аллоҳ сўзи эканлигига бу исбот эмасми? |
Фахри Коинот пайғамбаримиз (с.а.в.) мингга яқин мўъжиза кўрсатганлар. Улар инсоният оламининг ойлари ва юлдузлари бўлиб порлаган саҳобаларнинг шундай кўз ўнгида содир этилган ва ёлғончиликдан ҳазар этгувчи бу нуроний жамоат улар ҳақида бутун икир-чикирларигача келгуси наслларга етказган. "Менинг номимдан атай ёлғон тўқиган кимса ўзига Жаҳаннам оловидан жой ҳозирлайверсин" маъносидаги ҳадиси шарифдаги огоҳлантиришнинг маъносини саҳобаи киромлар теран тушунишар, бинобарин, оғизларидан чиқаётган ҳар сўзга нисбатан ўта эҳтиёткорлик ва ҳассосият кўрсатишар эди. Айниқса, ёлғон хабар қаршисида жим туришлари асло мумкин эмасди. Шундай бир иймон қаҳрамонларидан бизгача етиб келган ҳадис ва мўъжизалар бугун замонавий илм томонидан ҳам бирма-бир тасдиқланмоқда, тан олинмоқда. Ислом манбаларида "Шаққи қамар" ёхуд "Иншиқоқи қамар" дея ифодаланган "Ойнинг иккига бўлиниши" мўъжизаси ҳам шулардан биридир. |
Тошкент вилоятидаги Ангрен шаҳар «Қорабоғ» марказий жомеъ масжиди имоми мулло Абдурашид масжид ёнидаги боғда асаларичилик билан шуғулланар эканлар. Шу йил баҳорги мавсумни бошлаш учун 28 та асалари қутисини очибдилар. Улардан биттасининг кўриниши қуйидагича экан... Аллоҳ Таолонинг қудратига иймон келтирган киши бундай ажойиботларни кўрганда иймони зиёдалашиб, қалби ларзага келади, кўзига беихтиёр ёш келади. Кўнгилларга шубҳа ўрмаламаслиги учунгина шуни айтиб қўйиш керакки, агар бу қутига қўлингиз салгина тегиб кетса, асаларининг ини бузилиб кетади. Асаларичилик билан шуғулланганлар буни билсалар керак. |
Саломатлик билан боғлиқ баъзи ҳадиси шарифлардаги тавсиялар баъзи кишилар учун антиқа, эскирган ёки ғалати туюлиши мумкин. Имом Бухорий нақл қиладиларки: «Овқат тўла идишга бир пашша тушса, у пашшани тўлалигича идишнинг ичига ботириб олгандан сўнг ундан фойдаланишингиз мумкин». Бу тавсия ғалати кўриниши мумкин.
Ҳолбуки Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг барча ҳадислари илоҳий асосга таянганидир. Шу боис уларнинг тўғрилигига ишонган ҳар бир мўмин учун ҳадиснинг мантиқий шарҳи мавжуд. Эҳтимол уларга ойдинлик киритилиши учун балки асрлар ўтиши керакдир.
Тиббиётдан маълумки, пашша вужудининг айрим қисмларида баъзи патогенлар (касалликка олиб келувчи микроблар) олиб юради. Бу мавзуни ўрганиб мақола ёзган Доктор Самахининг таъкидлашича, пашшанинг ошқозонида паразит ҳолида яшаган узун ҳужайралар кўпайиш вақтларида пашшанинг нафас олиш каналлари томон чиқадилар. Пашша суюқликнинг ичига тўла ботирилганда осмотик босимда вужудга келган ўзгариш ҳужайраларнинг ёрилишига сабаб бўлади. Бу ҳужайралар таркиби эса пашша вужудидаги патогенларга қарши антидотдир. Яъни заҳарга қарши панзаҳардир. Овқатга илашиб қолган пашшадан чиққан зарарли микробларни пашша ботирилгач, ёрилиб ўртага чиққан антидотлар зарарсиз ҳолатга келтиради.
Яна бир таъвилга кўра, овқатга тушган пашшанинг бир қаноассалому атида бактерия ташувчи паразит бўлса, иккинчи қанотида унга қарши иммуна модда борлиги айтилади. Пашша тўла овқатга ботса, хавф камаяди. Зеро, Аллоҳ бир микробни ҳам шунчаки яратмаган. Ҳаммасининг ўз вазифаси бор.
Микробиологиядаги сўнгги кашфиётлар Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг 15 аср аввал айтган тавсияларини изоҳлаб, уни тасдиқламоқда. |
Мўъжизалар олами
Тошкентдаги геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ишлаб чиқариш ва ўқув маркази илмий музейида кишини ҳайратда қолдирадиган икки тош парчаси сақланмоқда. Тошларда арабий ёзувлар битилган бўлиб ҳарфларнинг "илдизлари" тошларнинг ён томонидан ҳам кўриниб турибди...
Ҳарфлар тошларнинг бор бўйича ёзилган. Тошни қанча қирсангиз ҳам яна ўша шакл чиқаверади. Бу топилмаларни "тошкитоб" деса ҳам бўлади. Сарик рангли биринчи тош 1991 йили Бурчмулла атрофидаш Чотқол тоғ тизмаларидан, кулранг иккинчи тош эса Оҳангарон ҳудудидан қазиш ишлари давомида топилган.
Мазкур музей директори, айни чоқда, Амриқодаги Нью-Йорк академиясининг хақиқий аъзоси, қадимшунос Юсупов Рустам Гумировичнинг гувоҳлик беришича, тошлар тадқиқ қилиб курилганда, уларнинг 200-250 миллион (!) йил илгариги даврга оид эканлиги аниқланган.
Шарқшунослик илмгоҳи араб имлоси мутахассислари сариқ тошдан "Аллоҳ", "илаҳ, "Роббика илаҳ", "Муҳаммад", "Расулуллоҳ", "лаҳу", "ила", "фий, "ла", "ана" каби сўзларни ўқишди. Малайзия жумҳуриятидан ташриф буюрган мўътабар олимлар эса, кулранг тошда Қуръони Каримдан "Қадр" (Инна анзалнаҳу...) сурасининг оятларини ўқиб, хайратларга тушишди. Ушбу тошлар устидаги тадқиқотлар тугаганича йўқ. Ким билади дейсиз, табиатдаги кўзимизга илк қарашда оддийгина бўлиб кўринган бу мўъжаз тошлар яна не-не сир-синоат, ҳикматларни бағрида сақлаб турибди! Биз бу ноёб топилмалар ҳақида уззоқ тафсилотга берилмасдан, сўзимизни Фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг "Тафсири Ҳилол" китобидаги Фуссилат сурасининг 53-оят тафсири билан якунлашни мақбул топдик:
Биз уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўз нафсларидаги оят-белгиларимизни кўрсатамиз. Токи уларга унинг ҳақлиги равшан бўлсин. Сенинг Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид эканлиги кифоя қилмасмиди?! .
Ушбу оятда Аллоҳ таоло бундан ўн беш аср илгари одамларга уфқлардаги ўз оят-белгиларини кўрсатиб, Қуръони Каримнинг ҳақлигини равшан этишни ваъда бермоқда. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ. Аллоҳ ваъдасига вафо қилади.
«Биз уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўз нафсларидаги оят-белгиларимизни кўрсатамиз. Токи уларга унинг ҳақлиги равшан бўлсин».
Дарҳақиқат, ўтган давр ичида Аллоҳ таоло одамларга уфқларда, атроф-жонибида кўплаб ажойиботларни англатиб қўйдики, ўша белгиларни ўрганган одамлар Қуръоннинг ҳақ илоҳий китоб эканини тан олиб, мусулмон бўлмоқдалар. Ершунос, осмоншунос, табиатшунос, ҳайвоншунос ва бошқа турли соҳа олимлари Аллоҳнинг уфқларидаги оят-белгиларини ўрганиб, Аллоҳ таолога иймон келтирмоқдалар.
Шунингдек, инсоннинг ўзини ўрганган олимлар ҳам Қуръонни тан олмоқдалар. Ҳолбуки:
«Сенинг Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид эканлиги кифоя қилмасмиди?!»
Аллоҳ таолонинг ҳар бир каттаю кичик нарсага гувоҳ экани кифоя қилмасмидики, уларга оятларни кўрсатиш лозим бўлди. |
*** Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ иймонни таърифида «Иймон иқрор ва тасдиқдир» дейдилар. Яъни, иймон қалб билан тасдиқлаш ва тил билан иқрор бўлиб нутқ қилишдан иборат бўлади. Ислом эса «Аллоҳнинг амрларига таслим бўлиб, уларга бўйсинишдир». Луғат жиҳитидан иймон билан ислом орасида фарқ бор. Аммо ҳақиқатда исломсиз иймон, иймонсиз ислом бўлмайди. Улар бир бирларига нисбатан худди бир нарсани ичи ва таши кабидир. Дин эса ислом, иймон ва шариат қонунларининг барчасидан иборатдир. Мазкур маънолар «ал-Фиқҳул Акбар»да ўз аксини ойиқ – ойдин иборалар билан топган. Шу билан бирга бу маъноларни Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг бошқа тарафлар билан қилган мунозаларида ҳам кўришимиз мумкин. Маккий ўзининг «Маноқиб»ида қуйидагиларни келтиради: «Жаҳм ибн Сафвон калом учун Абу Ҳанифани қасд қилиб келди. У кишига йўлиққанида: «Эй Абу Ҳанифа! Олдингга сен учун тайёрлаб қўйган нарсаларим ҳақида гаплашгани келдим», деди. «Сен билан бўладиган калом ордир. Сен ичида турган нарсага шунғиш аланганланиб турган нордир», деди Абу Ҳанифа. «Каломимни эшитмай, мен билан учрашмай туриб меннинг ҳақимда бундай ҳукмни қандай чиқардинг?». |
Ўша куни одамлар кўпгина одатдан ташқари ҳодисаларнинг шоҳиди бўлдилар; 1. Бутлар ларзага тушиб қимирлаб кетди. Баъзилари юз тубан ерга йиқилди. Чунки уларни йўқ этгувчи зот дунёга келган эди. 2. Маккадан бир нур зоҳир бўлиб Шомдаги қасрларни ёритиб юборди. Чунки бутун дунёга иймон нурини элтувчи зот дунёга келган эди. 3. Ҳишом ибн Урванинг таъкидлашича, ўша куни Маккада тожирлик қилувчи бир яҳудий қурайшликлар тўпланиб ўтирган жойга келиб: «Эй, қурайшликлар жамоаси, бугун сизларда бирор бола туғилдими, деган. Улар: «Билмадик», деганлар. Шунда ҳалиги яҳудий: «Аллоҳу Акбар! Аммо билмаган бўлсангиз, билинг! Сизга айтадиган гапимни яхшилаб ёдлаб олинг! Бугун ушбу охирги умматнинг набийси туғилди. Унинг икки кураги орасида аломат бор. Аломатнинг устида туклар бор», деди. 4. Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар: «Етти-саккиз ёшдаги бола эдим. Кўрган эшитган нарсамга ақлим етар эди. Бир куни эрталаб Ясрибда бир яҳудий: «Эй, яҳудийлар жамоаси!!!» деб бақириб қолди. Унинг олдига тўпланишди. Мен эшитиб турибман, улар: «Шўринг қурғур, сенга нима бўлди?» дедилар. «Батаҳқиқ, бу кеча туғиладиган Аҳмаднинг юлдузи чиқди!» деди. 5. Махзум ибн Ҳонеъ ал-Махзумийнинг айтишича ўша куни Форс подшоҳи Кисронинг айвони ларзага келиб ўн иккита болахонаси қулаб тушган. Мажусийларнинг минг йилдан буён ўчмай турган оловлари ўчиб қолган. Баъзи бир кишиларга бу гаплар ғалатироқ туюлиши мумкин. Лекин бор ҳақиқат шу. Бу ҳодисалар турли тарихчилар томонидан, жумладан, мусулмон эмаслари томонидан ҳам ўрганиб чиқилган. Уларнинг бирортаси мазкур ҳодисалар муболаға эмаслигини тасдиқлаганлар. Буларнинг ҳаммаси Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг келажакда ким бўлишларига ишорат эди. |
У ЗОТ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ТУҒИЛИШЛАРИ Оминанинг ҳомиласи оддий ҳомила эмас эди. Бу ҳомла хайр барака ҳомиласи эди. Аллоҳ таоло ўша ҳомиланинг баракасидан Каъбани бузиб ташлаш ниятида Маккага бостириб келган Абриҳа бошлиқ фил эгаларини ҳалок этди. Омина эса ўзида ҳомиладор аёлларда бўладиган машаққатларни мутлақо сезмас эди. Аммо туш кўрар эди. Тушида ғоибдан келган овоз унга, албатта, сен ушбу умматнинг улуғига ҳомиладор бўлдинг, дер эди. Аллоҳ таоло фил эгаларини ҳалок этганидан эллик кун ўтиб Оминани тўлғоқ тутди. Бу тўлғоқ оддий тўлғоқ эмас эди. Одатдаги ҳолатлардан тамоман ўзгача бир ҳолатда Омина ўз ҳомиласини ёруғ дунёга туширди. Унинг қорнидан бир нур ер юзига тушди. Гўдак худди сажда қилаётган одамдек ҳолда ерга тушди. Дунёнинг нурга тўлдирган, бутун вужудни бахтга чўмдирган бу улуғ кун Робеъул аввал ойининг ўн иккинчи куни, душанба куни эди. (570 мелодий сана. 20 апрел) |
2794. Қайс ибн Махрама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам фил йили туғилганмиз». 2795. Усмон ибн Аффон Қубоса ибн Ашям ибн Лайс розияллоҳу анҳудан: «Сен каттамисан, Расулуллоҳми?» деб сўради. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан катталар. Мен у кишидан туғилишда қадимгироқман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фил йили туғилганлар. Онам мени маконига кўтариб борганда филнинг ўзгариб кетган яшил тезагини кўрганман», деди». Иккисини Термизий ривоят қилган. Шарҳ: Ушбу икки ривоятда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фил йилида таваллуд топганлари таъкидланмоқда. Арабларда тарихни йилнинг машҳур ҳодисаси билан белгилаш одати бўлган эди. Фил ҳодисаси энг машҳур ҳодисалардан бўлган эди. Ўша машҳур қиссанинг мухтасари қуйидагича: Ҳабашистон (Эфиопия) Яманни босиб олгандан сўнг, Ҳабашистон подшоси Яманга Абриҳа ал-Ашрам исмли шахсни ҳоким этиб тайинлади. Абриҳа барча ҳабашистонликлар қатори насроний динида эди. У Яман пойтахти Санъо шаҳрида жуда дабдабали, серҳашам черков қурдириб, унга «ал-Қалийс» деб ном берди. Арабларни Каъбадан буриб ўз черковига ҳаж қилдирмоқчи бўлди. Барча уринишлари пучга чиққандан сўнг ниятига куч ишлатиш йўли билан эришмоқчи бўлди. Абриҳа Каъбани бузиб ташлаб ҳаммани ўз черковига буришни қасд қилди. Шу мақсада катта аскар тўплади, урушга керак бўладиган барча нарсаларни олди, арабларнинг қалбига даҳшат солиш учун кўплаб филларни ҳам олди ва Маккага қараб юрди. Йўлда ҳеч қандай қаршиликка учрамай Тоиф шаҳри тарафидан Маккага яқинлашиб, ал-Миғлас деган жойга аскари билан келиб тушди. |
|