Ғазодаги барча ўтиш постларини ёпиб ташлаш ва бу минтақага ҳар қандай маҳсулот, айниқса озиқ-овқат киритилишининг олдини олиш ҳақидаги дастурни чиқарди
Ди Пи А ахборот агентлиги хабар беришича, Сомий Абу Зуҳрий – Ҳамоснинг наттоқи бугун ўз баёнотида Исроилнинг ҳарбийлари бугун фаластинлик деҳқонларни ўққа тутишгани ва Ғазо секторининг ўтиш пости ёпиб қўйилгани оташкесим бузилаётгани ҳамда бу режимнинг нияти холис эмаслигини кўрсатишини айтиб, жаҳондаги барча мамлакатларни Исроилга босим ўтказиб, Телавивни оташкесимни бажаришга мажбурлашга чақирди. Қайд этиш керакки Исроил ҳарбийлари бугун Ғазо секторининг жанубида жойлашган Хон Юнусдаги қишлоқлардан бирида фаластинлик деҳқонларни ўққа тутиб, Ҳамос билан тузган оташкесимни бузишди. Бу отишма жараёнида фаластинлик фуқаролардан бири ярадор бўлди ва унинг аҳволи ўта оғир эканлиги айтилмоқда. Айни пайтда, Эҳуд Барак – Исроилнинг Бош вазири ўтган оқшом Ғазодаги барча ўтиш постларини ёпиб ташлаш ва бу минтақага ҳар қандай маҳсулот, айниқса озиқ-овқат киритилишининг олдини олиш ҳақидаги дастурни чиқарди.