Главная | Регистрация | Вход
-:::_-Islomiy Saxifa-_:::-
Saxifalar
Ilomiy Saxifalari
Islom Dini Haqida [4]
Islomiy Dunyo [5]
Islomiy Harhil Videolar [18]
Mashxur Qorilar Qiroati [0]
KITOBLAR [5]
Mo'jizalar [5]
Hadisi Sharif [2]
Siz Kim???
Приветствую Вас MexmoN
IzlasH
DiqqaT !!! DiqqaT !!!

Diqqat!
Agarda kimda kinolar ko'rsatmasa! U holda Online kinolarni ko'rishlik uchun Mozilla Firefox yoki Opera dan foydalaning va albatta kinolarni muammosiz ko'rish sharafiga ega bo'lasiz!! 

Внимание!
У кого не загружаются фильмы, скачиваем и устанавливаем браузер  Mozilla Firefox или Opera через него все работает!!
Statistika

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Mini-ChaT
200
Bosh Saxifa » Статьи » KITOBLAR

Ибн Жарир ат-Табарий Жомиул-баён фий тафсирил-Қуръон

Ибн Жарир ат-Табарий Жомиул-баён фий тафсирил-Қуръон

Шайхул-ислом Ибн Таймийя шундай дейди: «Одамлар қўлида мавжуд бўлган тафсирларнинг энг яхшиси Муҳаммад ибн Жарир Ат-Табарийнинг тафсиридир. Унда салаф уламоларининг қавллари ишончли санадлар билан келтирилган, унда бидъат йўқ, Муқотил ибн Бакир, Калбий сингари муттаҳамлардан ривоятлар нақл қилинмаган». (Фатово Ибн Таймийя, 2ж. 192-С)

Жомиул-баён фий тафсирил-Қуръон тафсирининг муаллифи Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир ибн Язид ибн Касир ибн Ғолиб ат-Табарий улуғ имом, мужтаҳид, кўплаб машҳур асарларнинг соҳиби бўлиб, 224 ҳижрийда Табаристонда туғилган. 236 йилда, яъни 12 ёшида илм истаб шаҳаридан чиқиб кетади, кўп юртларни кезади, Мисрда, Шомда, Ироқда илм ўрганади ва илм талабидаги сафарини Бағдодда тугатиб, умрининг охиригача шу ерда истиқомат қилади. Унинг вафот этган йили 310 ҳижрийдир.
Ибн Жарир машҳур уламолардан бири бўлиб, ҳам асрлари орасида унга тенг келадиган киши йўқ эди. Маърифатли, ўткир фикрли, Аллоҳнинг каломини ёд олган, мазмунини чуқур тушунган, ҳукмларини яхши билган фақиҳ, Пайғамбар суннатини, унинг саҳиҳ ва ғайри саҳиҳини, ровийларининг ишончли ёки ишончсизини яхши ажратадиган олим, тобиъийларни ва уларнинг ҳукмлардаги мухолифларини ҳам фарқ қиладиган ўта фаросатли киши эди. Ибн Жарир ҳақида Ал-Хатиб ал-Бағдодий «зийрак олим» деб баҳо берган эдиг Абул-Аббос ибн Сурайж эса «фақиҳ олим» деб мақтаган эди. Чунки Ибн Жарир қироат, тафсир, ҳадис, фиқҳ ва тарих сингари жуда кўп илм соҳаларида қалам тебраттан, ижод этган эди. Унинг асарларидан: биз кўриб чиқаётган тафсир, миллатлар ва подшоҳлар тарихи, қироатлар китоби, сон ва Қуръон, уламолар ихтилофи китоби, саҳобийлар ва тобиъийлар китоби, ислом шариати ҳукмлари китоби, усули динга чуқур назар китоби ва бошқа асарлари Ибн Жарир илмининг нақадар чуқурлигидан далолат беради. Бироқ бу китоблардан бизга етиб келгани фақат Тафсир китоби ва Тарих китобидир.
Олимлар орасида Ибн Жарир Ат-Табарий тарихнинг отаси деб тан олинганидек тафсирнинг отаси деб ҳам тан олинган.
Ибн Халгон айтади: «Шубҳасиз, Табарий мужтаҳид
имомлардан эди. У ҳеч кимга тақлид қилмаган».
Шайх Абу Исҳоқ аш-Шерозий «Фий Табақотил мужтаҳидин» китобида Табарийни мужтаҳидлар жумласидан эканини айтиб, шуцдай ёзган: «Табарийнинг ўэ мазҳаби ва унга эргашувчилари бўлган, уни «Ал-Жарийрия» деб номланган. Табарий бу мазҳабни узоқ баҳслардан сўнг тузган, одамлар орасидан унинг мазҳабини қувватловчилар ҳам топилган, лекин кўплаб ислом мазҳаблари сингари бу мазҳаб бизнинг замонимизгача етиб келмаган. Айтишларича, Ибн Жарир мужтаҳидлик даражасига етмасдан аввал Имом Аш-Шофиий мазҳабида бўлган. Ибн Ас-Сабукий «Ат-табақотул-кубро» китобида ёзишича Ибн Жарир шундай деган: «Мен бошқа мазҳаблардан Аш-Шофиий мазҳабини афзал деб билдим ва Бағдодда ўн йил ушбу мазҳаб бўйича фатво бердим. Мендан бу мазҳаб илмини Абул Аббос ибн Сурайжнинг устози Ибн Башшор ал-Аҳвал ўрганди».
Имом Суютий «Аттабақотул-муфассирин» китобида ҳам Ибн Жарирнинг аввал Шофиий мазҳабида бўлганини, кейин ўзига мустақил бир мазҳаб тузганини, унинг ҳам тақлидчилари ва тобеълари бўлганини, унинг мазҳабида ҳам танловлар ва таги бўш масалалар бўлганини ҳамда Ибн Жарир шариат усуллари ва фуруълари хусусида жуда кўп китоблар ёзганини айтади.
Ибн Жарирнинг тафсири нақлий тафсирлар орасида энг машҳури ш энг ишончлиси бўлиш билан бирга ақлий тафсирлар орасида ҳам энг мўътамад ва мўътабар тафсир ҳисобланади, чунки, унда ҳам ижтиҳод қилиш, гапларнинг қувватлисини кучсизидан таржиҳ қилиш, баҳс қилиш ва фикрлар баён этиш сингари ақлий тафсирларда бўладиган хусусиятлар мавжуддир.
Ибн Жарирнинг тафсири 30 жуз бўлиб, жуда катга ҳажмга эгадир. Бу тафсир йўқолган, яқин вақтгача ҳам топилмаган эди. Аллоҳ уни яна тақдир қилди. Нажд амирларидан Ҳамуд ибн Ал-Амир Абдуррашид даврида мазкур тафсирнинг мукаммал қўлёзмаси топилди ва китоб ҳолида нашр этилди.
Агар биз ислом уламоларининг Ибн Жарир тафсири ҳақидаги фикрларини кузатсак, Шарқу Ғарб олимларининг ҳаммаси бу тафсирга юксак баҳо бериб, ҳар қандай тафсир толиби бу тафсирни кўрмаса мақсади ҳосил бўлмаслигини айтганлар.
Имом Суютий(р.а) мазкур тафсир ҳақида шундай деган: «Муҳаммад ибн Жарирнинг тафсир китоби тафсирларнинг энг улуғидир, чунки, унда таржийҳоту тавжийҳот, эъробу истинбот мавжуд бўлиб, шу жиҳати билан ўзидан олдинги тафсирлардан ажраб туради». (Ал-Итқон, Суютий, 2ж. 190-с) Имом Нававий: «Табарийнинг тафсирларидек бошқа тафсир ёзилмаганига уламолар иттифоқ қилганлар».
Абу Ҳомид Исфаройиний: «Агар бирор киши Табарий тафсиридан ортиқроғини топаман деб Хитойгача борса ҳам, бу сафар унинг учун кўп эмас»(Мўъжамул удабо, 18ж. 42-с) - деган.
Шайхул-ислом Ибн Таймийя шундай дейди: «Одамлар қўлида мавжуд бўлган тафсирларнинг энг яхшиси Муҳаммад ибн Жарир Ат-Табарийнинг тафсиридир. Унда салаф уламоларининг қавллари ишончли санадлар билан келтирилган, унда бидъат йўқ, Муқотил ибн Бакир, Калбий сингари муттаҳамлардан ривоятлар нақл қилинмаган». (Фатово Ибн Таймийя, 2ж. 192-С)
«Лисонул - мезон»нинг муаллифи шундай ривоят қилади: «Ибн Хузайма Ибн Холуядан Ибн Жарирнинг тафсирини сўраб олади ва бир неча йилдан кейин амонатни эгасига тошпираётиб шундай дейди: «Мен Ибн Жарирнинг тафсирини бошидан охиригача кўриб чиқдим ва Ер юзида Имом Жарирдан олимроқ одам йўқлигига амин бўлдим».
Манбаларнинг шоҳидлик беришича, Ибн Жарирнинг тафсири қозир қўлимизда мавжуд бўлганига нисбатан кенгроқ бўлган, кейинроқ муаллифнинг ўзи томонидан мухтасар қилинган. Ибн Ас-Сабукий «Ат-табақотул-кубро»(2ж. 137-с) кетобbда ёзишича, Абу Жаъфар ўз шогирдларидан:
«Қуръон тафсирини ўқиб чиқасизларми?»-деб сўради. Улар:
«Бу тафсир неча варақ?»-дейишди. Абу Жаъфар: «Ўттиз минг варақ» деганда, шогирдлари: «Бу китобни тамом ўқишга умримиз етмас экан»-дейишди. Абу Жаъфар тафсирни уч минг варақлик мухтасар ҳолга келтирди. Яна бир кун шогирдларидан: «Одамнинг яратилишидан то ҳозирги кунимизгача бўлган олам тарихини ўқиб чиқаснзларми?»"
деб сўради. Улар қанча варақлнгини сўрадилар. Абу Жаъфар тарих китобини хам ўттиз минг варақ эканлигини айтди. Шогирдлар уни ҳам кўп деганларидаи сўнг: «Инно лиллаҳи, ҳаммаларингда хам ҳиммат ўлибди» - деди ва тарихни ҳам Демак, Ибн Жарирнинг тафсири тарихий жиҳатидан ҳам биринчи, илмий жиҳатидан ҳам биринчидир. Тарихий жиҳатидан биринчилиги шундаки, бизгача етиб келган ва қўлимизда мавжуд бўлган энг қадимги тафсир ушбу тафсирдир. Бундан аввалроқ тафсирлар ёзилган бўлса ҳам, замонлар ўтиши билан йўқ бўлиб кетган, бизгача етиб келмаган. Илмий жиҳатдан биринчилиги шундаки, бу тафсир халқчил ёзилиши, бадиий гўзаллиги, мукаммаллиги билан халқ эътиқодини, муҳаббатини қозона олган.
Биз Ибн Жарирнинг тафсири ҳақида уламолар фикрини билдик. Энди ўқувчига бу тафсирнинг афзаллиги, муфассири эса муфассирларнинг афзали эканлиги, барча муфассирлар мазҳаблари бошқа, танлаган йўллари турлича бўлишига қарамай унга такрор-такрор мурожаат қилишларининг сири нимада эканлиги маълум бўлсин учун Ибн Жарирнинг тафсир қилиш услуби ҳақида баён қиламиз.
Ибн Жарирнинг тафсири ўзига хос аниқлик билан ёзилган. Бу тафсирни аста варақласангаз биринчи бор кўзга ташланадиган нарса тафсирига киришмоқчи бўлган оятни: «Аллоҳ таолонинг бу-бу оятлари таъвили хусусидаги гап» ибораси билан таништиришидир. Ундан кейин эса оятнинг мазмунини шарҳлашга утади ва бу оятлар хусусида саҳобийлардан, тобиийлардан ривоят қилинган нақлий тафсирларни ҳужжат сифатида келтиради. Агар бир оятнинг мазмунида икки ёки ундан ортиқ фикр мавжуд бўлса, ҳар бирини алоҳида келтириб, бу фикрларни тасдиқловчи ривоятларни саҳобалар ва тобиийлардан алоҳида-алоҳида ривоят қилади. Ривоятларнинг ўзи билан кифояланмасдан уларнинг ҳар бирини таҳлил қилиб, икки фикрдан қайси бири қувватли эканлигани таржиқ қилади. Шунингдек, агар зарурат тақозо қилса, баъзи оятлардан ҳукмлар ва хулосалар ҳам чиқаради.
Ибн Жарир мустақил фикр билан тафсир қиладиган «асҳобур-рай» муфассирлар билан доимий мухосама ва мунозара қилади. Унинг фикрича ҳар бир муфассир тафсирда саҳобий ёки тобиийнинг илмига, ундан нақл қилинган ривоятларга албатта мурожаат қилиши шарт. Саҳиҳ тафсирнинг аломати ёлғиз шудир. Масалан: «Юсуф» сурасининг 49-ояти, Сўнгра, ўша (қаҳатчилик йиллари)дан кейин бир йил келурки, унда одамлар ёғингарчилик остида қолурлар ва (турли мевалардан) шароб тайёрлаб олурлар - оятининг тафсирида Ибн Жарир салаф уламоларидан тавжийҳотлар ривоят қилиб, қироатлар тўғрисида зарур бўлган фикрларни айтиб бўлгандан кейин, оятни ўз райи билан тафсир қиладиган, луғатни билишидан бошқа нарсага эътимод қилмайдиган муфассирга раддия бериб, унинг фикрини бутунлай ботил қилади ва шундай дейди: «Араб тилини билишига асосланиб ўз райи билан Қуръонни тафсир қиладиган ва аҳли таъвил салаф уламоларининг илмларидан бехабар бўлган баъзи кишилар юқоридаги оятнинг (шароб тайёрлаб оладилар) жумласи маъносини ёмғир сабаби билан қаҳатчилик ва қурғоқчиликдан нажот топадилар -деган маънога бурадилар ва «**** » нинг ўзаги «сиқиш» маъносидаги «усур, асур, уср» масдаридан эмас, балки «нажот» маъносидаги «асар» масдаридан олинган, деб гумон қиладилар. Оят маъносининг бундай таъвили саҳобийлар ва тобиийлардан нақл қилинган маънога бутунлай хилофдир
Баъзида Ибн Жарир Мужоҳид ёки Заҳҳок сингари муфассирлар, ҳатто Ибн Аббосдан нақл қилган муфассирлар ривоятларига ҳам ўз муносабатларини билдириб, раддия берган. Масалан: «Бақара» сурасининг 65-ояти,
«Орангиздан шанба кунида ҳаддаи ошган кимсаларни билдингиз. Бас, биз уларга: «Бадбахт маймунларга айланингиз», дедик». - оятининг тафсирида шундай дайди; «Менга Ал - Мусанно Абу Ҳузайфадан, у Шиблдан, у Ибн Абий Нажиҳдан, у Мужоҳиддан ривоят қилган ҳадисда Мужоҳид мазкур оятни тафсир к,илиб, деди: «Уларнинг ўэлари маймунга айланган эмаслар, қалблари маймунникидек (беҳис, беиймон) қилинган. Аллоҳнинг бу сўзи зарби масал бўлиб, «устига китоб ортилган эшак»нинг зарби масалидекдир». Кейин Ибн Жарир Мужоҳиднинг тафсирига раддия бериб, шундай дейди: «Мужоҳид айтган гап АЛЛОҲНИНГ каломидан очиқ-ойдин англашилган маънога бутунлай хилофдир». (Тафсири Ибн Жарир, 1ж. 252-253-с,) «Бақара» сурасининг 229-ояти
«Бу Аллоҳнинг қонун-чегараларидир. Бас, улардан тажовуз қилиб ўтмангиз! Ким Аллоҳниинг чегараларидан тажовуз қилиб ўтса, ана ўшалар золимлардир» - оятининг тафсирида Ибн Жарир муфассир Заҳҳокдан: «Кимки идда муддатини риоя қилмасдан хотинини талоқ қилса, у тажовуз қилган ва ўз нафсига зулм қилган бўлади, кимки Аллоҳнинг ҳадларидан тажовуз қилса, улар айни золимлардир» жумлаларини ривоят қилади ва кейин ўзи бу тафсирни қуйидагича изоҳлайди: «Заҳҳокнинг ушбу гапига бу ердаги оят маъносининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Оятда талоқни иддада қилиш кераклигига ва мана шу Аллоҳнинг ҳадди эканлигига ҳеч қандай ишора йўқ. Бу ерда талоқ қилувчи эрнииг яна ўз хотинига қайтиши неча талоқда мумкину, неча талоқда мумкин эмаслиги ҳақида айтиляпти, иддада талоқ қилиш ҳукми ҳақида эмас».(Тафсири Ибн Жарир (Жомиул-баён), 1ж. 252-253-с)
Кўриб ўтилганидек, Ибн Жарир ўз тафсирининг жуда кўп ўринларида муфассирлар ва ровийларнинг асоссиз ва далилсиз фикрларига ўз раддиясини бериб ўтади.
Ибн Жарир ҳар бир ривоятини ровийлар санади билан келтирса ҳам, аксар ҳолларда ровийларнинг саҳиҳ ёки заиф эканлиги тўғрисида ҳеч нарса демайди. Чунки, ҳадис усулини яхши билган муҳаддис сифатида унинг фикрича, кимки сенга санад билан ривоят қилдими, ровийларнинг адолатли ёки нуқсонли эканлигини қай даража билишда сени баҳсга тортган бўлади. Шунга қарамасдан, Ибн Жарир баъзи ҳолларда ўзининг ўта ҳассос мунаққид эканини намоён этади, ровийларнинг адолатлиси ёки нуқсонлисини очиқ баён этади, ривоятларнинг ишончсизини рад этади ва ўзининг муносиб фикр-мулоҳазасини билдиради. Масалан: «Каҳф» сурасининг 94-ояти: Биз билан уларнинг ўртасига бир тўғон қуриб берурмисан?(Каҳф, 94.) тафсирида Ибн Жарир шундай дейди: «Бу ҳақда - яъни син ҳарфининг замма ва фатҳа ҳолида «саддан», «суддан» ўқилишида Икримадан шундай ривоят қилинган: «Бизга Аҳмад ибн Юсуф Қосимдан, Қосим Ҳажжождан, Ҳажжож Ҳорундан, Ҳорун Айюбдан, у эса Икримадан ривоят қилишича, Икрима: «Одам фарзанди қўли билан қурилган нарса фатҳалик син билан «саддан» кўринишда, Аллоҳ қудрати билан бино бўлган нарса эса заммалик син билан «суддан» кўринишда ўқилади»,- деган. Икримадан ривоят қилинган ушбу ҳадиснинг ровийси Айюб Ҳорун ишончсиз одам, чунки, ундан бирорта ҳам ровийлари ишончли бўлган ҳадис ривоят қилинмаган».(Тафсири Ибн Жарир (Жомиул-баён), 16ж. 13-с, )
Ибн Жарир «ижмоул-умматни» жуда қадрлайди,
Қуръон оятларининг ижтиҳодий тафсирида уни биринчи ўринга қўяди. Масалан: «Бақара» сурасининг 230- ояти:
«Агар эр ўз хотинини учинчи талоқ қўйса, бошқа эрга тегиб чиқмагупча унга ҳалол бўлмайди, тафсирида Ибн Жарир шундай дейди: «Агар бир одам: «бошқа эрга тегиб чиқмагунча унга ҳалол бўлмайди» - деган гапдан Аллоҳ нимани ирода қиляпти - никоҳ, бу жинсий алоқами ёки бир аёлни бир эркакка тегишими?» - деб сўраса, «иккалови хам» - деб жавоб берилади. Чунки, талоқ қилинган аёл бир эркакка тегса, эркак у билан яқинлик қилмай талоғини берса, аввалги ўз эрига ҲАЛОЛ бўлмайди. Агар талоқ қилинган аёлга бир эркак никоҳсиз яқинлик қилса ҳам у аёл ўз эрига ҳалол бўлмайди. Бунга «Ижмоул-уммат» иттифоқ қилганлар. Агар яна: «Оятнинг маъносида «жинсий яқинлик» деган ибора йўқ-ку!» -деб сўраса, унга: «Ижмоул-уммат»: «оятдаги «никоҳ» сўзининг маъноси «жинсий яқинлик»- деганлар» -деб жавоб берилади».(Тафсири Ибн Жарир (Жомиул-баён), 2ж. 290-291-с,)

Ибн Жарир ўз тафсирида қироатлар ҳақида ҳам фикр юритади, кўпинча ўзининг ва бошқа қироат олимларининг наздида қироати ҳужжат саналмайдиган ва бундай қироат билан Аллоҳнинг каломига табдил ва тағйир етказадиган эътимодсиз имомлар қироатини рад қилади. Бундай асоссиз қироатларни зикр этаркан, уларга ўз фикри билан хулосалар беради. Масалан: «Ал-Анбиё» сурасининг 81-ояти:
«Сулаймонга бўронли шамолини бўйинсундириб (қўйдик)» - тафсирида Ибн Жарир, барча қорилар « » калимасини фатҳа ҳаракати билан маҳзуф феълга мафъул сифатида ўқишларини, Абдурраҳмон Аъраж эса замма ҳаракати билан мубтадо сифатида қироат қилишини айтиб, кейин: «Унинг қироати барча қорилар ижмоъ қилган қироатлардан ўзгача бўлгани учун ижозат берилмайди»- деган хулосани чиқаради.
Ибн Жарирнинг қироатлар хусусида ҳам сўз юритиши унинг машҳур қироат олимларидан бири эканлигидадир. Ҳатто олимлар унинг қироатлар ҳақида 18 жилдли китоб ёзганини, унда машҳуру-ғайри машҳур қироатларни муфассал баён этиб, шарҳлаганини ва машҳур қироатлар йўлидан чиқмаган ҳолда биттасини танлаб олиб ўзи қироат қилганини ривоят қиладилар. Афсуски, кўплаб ноёб илмий хазиналар сингари Ибн Жарирнинг бу асари ҳам замонлар тақозоси билан йўқолиб кетган ва бизгача етиб келмаган.
Ибн Жарирнинг тафсирида яҳудийлардан нақл қилинган хабарлар учрайди. Улар Каъб ул-Аҳбор, Ваҳб ибн Мунаббаҳ, Ибн Журайж, Ас-Садий ва бошқа аввалда яҳудий динида бўлган, кейин исломни қабул қилган уламоларга нисбат бериб ривоят қилинган. Кўпинча, Муҳаммад ибн Исҳоқ ривояти билан Маслама Ан-Насородан ҳам исроилий хабарлар нақл қилинган. Ибн Жарирнинг ўзи Маслама ҳақида шундай хабар беради: «Бизга Салама сўзлаб берди, у Ибн Исҳокдан, Ибн Исҳоқ эса Абу Итобдан нақл қилди... Абу Итоб (Маслама) кўп замонлар насроний динида бўлган, кейин исломга кирган, Қуръон ўқиган ва динда фақиҳ бўлган эди. Бошқа бир ривоятда Абу Итоб қирқ йил насроний динида бўлиб, исломга киргандан кейин ҳам қирқ йил яшаган».
Ибн Жарир юқоридаги иснодни айтиб, ушбу асли насроний бўлган одамдан «Ал-Исро» сурасининг 7-ояти: Агар чиройли амаллар қилсангизлар- ўзларингизга яхшилик қилган бўлурсизлар. Агар ёмон-гуноҳ амаллар қилсангизлар ҳам ўзларингиз учундир. Бас, қачон кейинги бузғунчиликпипг вақти соати келганда, улар яиа юзларингизни қаро қилишлари, аввалги сафар кирганлари каби Масжид ал-Ақсога кириб, упи топташлари учун ҳамда ўзлари эгаллаб олгаи барча ерларни вайрон эшишлари учун душманларингизни яна сизларнинг устиларингизга юборурмиз,- тафсирида «Баний Исроил» нинг охирги пайғамбарлари ҳақида ривоятлар нақл этган.
Шунингдек, «Ал-Каҳф» сурасининг 94- ояти: Улар: «Эй Зул-қарнайн, шак-шубҳасиз,(шу тоғлар ортидаги Яъжуж ва Маъжуж (қабилалари) Ер юзида бузғунчилик қилгувчилардир,- тафсирида шундай иснод билан ривоят қилади «Бизга Ибн Ҳумайд Саламадан, у Муҳаммад Ибн Исҳоқдан, у эса мусулмон бўлган, ажамлар ҳақида ривоят қидадиган ва Зул-қарнайн ҳақида хабардор бўлиш баъзи аҳли китоблардан нақл қилишича, Зулқарнайн Миср аҳлидан чиққан бир киши бўлиб, унинг исми Марзубо ибн Мардуба Ал-Юноний – Юнон ибн Ёфас ибн Нуҳ авлодидан эди».(Тафсири Ибн Жарир (Жомиул-баён), 16ж. 14-с)
Шундай қилиб, Ибн Жарирнинг тафсирида исроилий ривоятлар жуда кўп келтирилган. Эҳтимолки, унинг тарих ҳақида жуда катта асар ёзганлиги ва унда тарихий баҳсларга жуда катта ўрин берганлиги тафсирда ҳам тарихга далолат қилувчи исроилиётлардан кўп ўринда фойдаланишига таъсир кўрсатган бўлса ажаб эмас.
Ибн Жарир ўзи нақл қилган исроилий ривоятларнинг аксарига танқидий назар билан қараган бўлса ҳам, шу мавзуни ўз ичига олган тафсирлар сингари янада чуқурроқ, мукаммалроқ таҳлил ва тадқиқ этилишига эҳтиёж ҳам имконият ҳам бор. Исроилий ривоятларнинг тулиқ санад билан берилиши Ибн Жарирнинг накд қилиш шартини уддасидан чиққанлигини кўрсатади ва унинг тафсири қийматини оширади. Санад ва ривоятларнинг саҳиҳ ёки заифлигини текшириш ва танқидчи назари билан таҳлил қилиш бизнинг вазифамиздир.
Ибн Жарир тафсирининг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, бошқа муфассирлар эҳтимом қилган, аммо уни билишнинг фойдаси ҳам зарари ҳам йўқ бўлган нарсалардан юз ўгириб, китобхонни ҳам шунга даъват қилишидир. Масалан: «Ал-Моида» сурасининг 112-114 оятлари: Ҳаворийлар: «Эй Ийсо бинни Марям, парвардигоринг бизга осмондан бир дастурхон нозил қилишга қодирми?»-дедилар,- тафсирида Ибн Жарир Ийсо(ас) ва қавмларига туширилган дастурхондаги таомнинг навъи ҳақидаги ривоятларни келтиради ва унга муносабат билдириб: «Энг тўғриси шуки, дастурхонда емак учун таом бор эди. У таом балиқ бўлиши ҳам мумкин, нон бўлиши ҳам мумкин ёки жаннат меваларидан бўлиши ҳам мумкин. Бу таомнинг нима эканлигини билиш ҳам, билмаслик ҳам инсонга на фойда, на зарар келтиради. Оятни қироат қилувчи киши Аллоҳнинг қудратига таслим этса басдир» - дейди.(Ибн Жарир тафсири, 7ж. 88-с.)
Шунингдек, «Юсуф» сурасининг 20-ояти, Уни арзон баҳода - бир неча тангага сотиб юбордилар, чунки, улар Юсуфга қизиқмаган эдилар,- тафсирида Ибн Жарир аввал улуғ муфассирларнинг Юсуфни сотилган «бир неча танга»нинг миқдори тўғрисидаги ихтилофларини келтириб, кейин ўз фикрини баён қилади: «Энг тўғри гап шуки, Аллоҳ таоло Қуръонда Юсуфни бир неча тангага сотиб юборилгани ҳақида хабар беради. Мазкур тангаларнинг сони ҳам, вазни ҳам на Қуръонда, на ҳадисда айтилган. Эҳтимолки, тангалар сони йигирматадир, йигирма иккитадир, қирқтадир, эҳтимолки озроқ ёки кўпроқдир. Қандай бўлса ҳам арзимас бир неча тангадан иборат. Унинг миқдорини билишдан фойда ҳам йўқ, билмасликдан зарар ҳам. Энг муҳими, ўша пайтда Юсуфнинг қадрсизлангани, акалари томонидан ҳам хўрлангани, мана шу хўрликка сабр қилгани эвазига Аллоҳ унинг мартабасини баланд кўтаргани, ҳақиқат рўёбга чиққани ҳақидаги хабарга ишонмоқликдир. Бундан ортиқчаси такаллуфдан ва гумондан иборат.
Ибн Жарир ўз тафсирида Қуръон оятлари ҳамма тушунадиган, машҳур тилда нозил этилганига эътиборни қаратади ва баъзи муфассирларнинг луғат бўйича қилган баъзи таъвилларига ўз эътирозини ифода қилади. Масалан: «Ҳуд» сурасининг 40-ояти,
То Бизнинг фармонимиз келиб, ердан фавворалар отилган вақтда, Нуҳга дедик «У кемага ҳар бир жонивордан бир жуфтдан чиқаргин» - тафсирида «танур» лафзининг маъноси ҳақида муфассирларнинг ривоятларини келтиради
ва баъзи муфассирлар: «Танурдан мурод Ер юзи», баъзилари: «субҳ чиққан вақти», яна баъзилари: «Ернинг энг баланд жойи», бошқа баъзилар эса: «нон ёпиладиган ўчоқ»-деганларини айтиб, бу фикрларга нисбатан ўз муносабатини билдиради ва дейди: «Бу таъвилларнинг бизнинг наздимиздаги эн гмақбули «нон ёпиладиган ўчоқ»дир. Чунки, араб сўзларида «танур» деганида биринчи тушуниладиган маъно шудир Аллоҳнинг каломи эса араблар осон ва тез тушунадиган маънода нозил қилинган, баъзи жойлардагина сўзнинг иккинчи маъноси назарда тутилган».(Ибн Жарир Тафсири, 12ж,25-с.) Ибн Жарир тафсирида Ибн Аббос(р.а.) фойдаланган арабларнинг қадимий шеърларидан кенг равишда ҳужжат сифатида фойдаланганини кўрамиз. Масалан: «Бақара» сурасининг 22-ояти
Бас, ўзгаларини Аллоҳга тенглаштирманг тафсирида шундай дейди: «Ал-андод «нид»нинг жами, Ан-нид – тенг ва ўхшашдир. Ҳассон ибн Собит ўз шеърида шу мазмунда келтирган: Сен уни ҳажв қиляпсанми, ўзинг уни тенги эмассанку!».(Ибн Жарир тафсири, 1ж. 125-с.)

Категория: KITOBLAR | Joyladi: Web-Loving (28.06.2008)
Ko'rish: 2063 | Izox 2
Hamma Izoxlar: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]