Главная | Регистрация | Вход
-:::_-Shera Universal PorataL-_:::-
Меню сайта
Категории каталога
Islom Dini Haqida [4]
Islomiy Dunyo [5]
Islomiy Harhil Videolar [18]
Mashxur Qorilar Qiroati [0]
KITOBLAR [5]
Mo'jizalar [5]
Hadisi Sharif [2]
Форма входа
Приветствую Вас MexmoN
Поиск
Друзья сайта

Diqqat!
Agarda kimda kinolar ko'rsatmasa! U holda Online kinolarni ko'rishlik uchun Mozilla Firefox yoki Opera dan foydalaning va albatta kinolarni muammosiz ko'rish sharafiga ega bo'lasiz!! 

Внимание!
У кого не загружаются фильмы, скачиваем и устанавливаем браузер  Mozilla Firefox или Opera через него все работает!!
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Мини-чат
200
Главная » Статьи » KITOBLAR

В категории материалов: 5
Показано материалов: 1-5

Сортировать по: Дате · Названию · Рейтингу · Комментариям · Просмотрам

Ибн Жарир ат-Табарий Жомиул-баён фий тафсирил-Қуръон

Шайхул-ислом Ибн Таймийя шундай дейди: «Одамлар қўлида мавжуд бўлган тафсирларнинг энг яхшиси Муҳаммад ибн Жарир Ат-Табарийнинг тафсиридир. Унда салаф уламоларининг қавллари ишончли санадлар билан келтирилган, унда бидъат йўқ, Муқотил ибн Бакир, Калбий сингари муттаҳамлардан ривоятлар нақл қилинмаган». (Фатово Ибн Таймийя, 2ж. 192-С)

Жомиул-баён фий тафсирил-Қуръон тафсирининг муаллифи Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир ибн Язид ибн Касир ибн Ғолиб ат-Табарий улуғ имом, мужтаҳид, кўплаб машҳур асарларнинг соҳиби бўлиб, 224 ҳижрийда Табаристонда туғилган. 236 йилда, яъни 12 ёшида илм истаб шаҳаридан чиқиб кетади, кўп юртларни кезади, Мисрда, Шомда, Ироқда илм ўрганади ва илм талабидаги сафарини Бағдодда тугатиб, умрининг охиригача шу ерда истиқомат қилади. Унинг вафот этган йили 310 ҳижрийдир.
Ибн Жарир машҳур уламолардан бири бўлиб, ҳам асрлари орасида унга тенг келадиган киши йўқ эди. Маърифатли, ўткир фикрли, Аллоҳнинг каломини ёд олган, мазмунини чуқур тушунган, ҳукмларини яхши билган фақиҳ, Пайғамбар суннатини, унинг саҳиҳ ва ғайри саҳиҳини, ровийларининг ишончли ёки ишончсизини яхши ажратадиган олим, тобиъийларни ва уларнинг ҳукмлардаги мухолифларини ҳам фарқ қиладиган ўта фаросатли киши эди. Ибн Жарир ҳақида Ал-Хатиб ал-Бағдодий «зийрак олим» деб баҳо берган эдиг Абул-Аббос ибн Сурайж эса «фақиҳ олим» деб мақтаган эди. Чунки Ибн Жарир қироат, тафсир, ҳадис, фиқҳ ва тарих сингари жуда кўп илм соҳаларида қалам тебраттан, ижод этган эди. Унинг асарларидан: биз кўриб чиқаётган тафсир, миллатлар ва подшоҳлар тарихи, қироатлар китоби, сон ва Қуръон, уламолар ихтилофи китоби, саҳобийлар ва тобиъийлар китоби, ислом шариати ҳукмлари китоби, усули динга чуқур назар китоби ва бошқа асарлари Ибн Жарир илмининг нақадар чуқурлигидан далолат беради. Бироқ бу китоблардан бизга етиб келгани фақат Тафсир китоби ва Тарих китобидир.
Олимлар орасида Ибн Жарир Ат-Табарий тарихнинг отаси деб тан олинганидек тафсирнинг отаси деб ҳам тан олинган.
Ибн Халгон айтади: «Шубҳасиз, Табарий мужтаҳид
имомлардан эди. У ҳеч кимга тақлид қилмаган».

KITOBLAR | Просмотров: 2033 | Добавил: Web-Loving | Дата: 28.06.2008 | Комментарии (0)

Ўша куни одамлар кўпгина одатдан ташқари ҳодисаларнинг шоҳиди бўлдилар;

1. Бутлар ларзага тушиб қимирлаб кетди. Баъзилари юз тубан ерга йиқилди. Чунки уларни йўқ этгувчи зот дунёга келган эди.

2. Маккадан бир нур зоҳир бўлиб Шомдаги қасрларни ёритиб юборди. Чунки бутун дунёга иймон нурини элтувчи зот дунёга келган эди.

3. Ҳишом ибн Урванинг таъкидлашича, ўша куни Маккада тожирлик қилувчи бир яҳудий қурайшликлар тўпланиб ўтирган жойга келиб:

«Эй, қурайшликлар жамоаси, бугун сизларда бирор бола туғилдими, деган. Улар:

«Билмадик», деганлар. Шунда ҳалиги яҳудий:

«Аллоҳу Акбар! Аммо билмаган бўлсангиз, билинг! Сизга айтадиган гапимни яхшилаб ёдлаб олинг! Бугун ушбу охирги умматнинг набийси туғилди. Унинг икки кураги орасида аломат бор. Аломатнинг устида туклар бор», деди.

4. Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:

«Етти-саккиз ёшдаги бола эдим. Кўрган эшитган нарсамга ақлим етар эди. Бир куни эрталаб Ясрибда бир яҳудий:

«Эй, яҳудийлар жамоаси!!!» деб бақириб қолди. Унинг олдига тўпланишди. Мен эшитиб турибман, улар:

«Шўринг қурғур, сенга нима бўлди?» дедилар.

«Батаҳқиқ, бу кеча туғиладиган Аҳмаднинг юлдузи чиқди!» деди.

5. Махзум ибн Ҳонеъ ал-Махзумийнинг айтишича ўша куни Форс подшоҳи Кисронинг айвони ларзага келиб ўн иккита болахонаси қулаб тушган. Мажусийларнинг минг йилдан буён ўчмай турган оловлари ўчиб қолган.

Баъзи бир кишиларга бу гаплар ғалатироқ туюлиши мумкин. Лекин бор ҳақиқат шу. Бу ҳодисалар турли тарихчилар томонидан, жумладан, мусулмон эмаслари томонидан ҳам ўрганиб чиқилган. Уларнинг бирортаси мазкур ҳодисалар муболаға эмаслигини тасдиқлаганлар.

Буларнинг ҳаммаси Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг келажакда ким бўлишларига ишорат эди.

KITOBLAR | Просмотров: 2144 | Добавил: Web-Loving | Дата: 28.06.2008 | Комментарии (0)

У ЗОТ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ТУҒИЛИШЛАРИ

Оминанинг ҳомиласи оддий ҳомила эмас эди. Бу ҳомла хайр барака ҳомиласи эди. Аллоҳ таоло ўша ҳомиланинг баракасидан Каъбани бузиб ташлаш ниятида Маккага бостириб келган Абриҳа бошлиқ фил эгаларини ҳалок этди.

Омина эса ўзида ҳомиладор аёлларда бўладиган машаққатларни мутлақо сезмас эди. Аммо туш кўрар эди. Тушида ғоибдан келган овоз унга, албатта, сен ушбу умматнинг улуғига ҳомиладор бўлдинг, дер эди.

Аллоҳ таоло фил эгаларини ҳалок этганидан эллик кун ўтиб Оминани тўлғоқ тутди. Бу тўлғоқ оддий тўлғоқ эмас эди. Одатдаги ҳолатлардан тамоман ўзгача бир ҳолатда Омина ўз ҳомиласини ёруғ дунёга туширди. Унинг қорнидан бир нур ер юзига тушди. Гўдак худди сажда қилаётган одамдек ҳолда ерга тушди.

Дунёнинг нурга тўлдирган, бутун вужудни бахтга чўмдирган бу улуғ кун Робеъул аввал ойининг ўн иккинчи куни, душанба куни эди. (570 мелодий сана. 20 апрел)

KITOBLAR | Просмотров: 1211 | Добавил: Web-Loving | Дата: 28.06.2008 | Комментарии (0)

2794. Қайс ибн Махрама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам фил йили туғилганмиз».

2795. Усмон ибн Аффон Қубоса ибн Ашям ибн Лайс розияллоҳу анҳудан:

«Сен каттамисан, Расулуллоҳми?» деб сўради.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан катталар. Мен у кишидан туғилишда қадимгироқман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фил йили туғилганлар. Онам мени маконига кўтариб борганда филнинг ўзгариб кетган яшил тезагини кўрганман», деди».

Иккисини Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу икки ривоятда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фил йилида таваллуд топганлари таъкидланмоқда. Арабларда тарихни йилнинг машҳур ҳодисаси билан белгилаш одати бўлган эди. Фил ҳодисаси энг машҳур ҳодисалардан бўлган эди.

Ўша машҳур қиссанинг мухтасари қуйидагича:

Ҳабашистон (Эфиопия) Яманни босиб олгандан сўнг, Ҳабашистон подшоси Яманга Абриҳа ал-Ашрам исмли шахсни ҳоким этиб тайинлади. Абриҳа барча ҳабашистонликлар қатори насроний динида эди. У Яман пойтахти Санъо шаҳрида жуда дабдабали, серҳашам черков қурдириб, унга «ал-Қалийс» деб ном берди. Арабларни Каъбадан буриб ўз черковига ҳаж қилдирмоқчи бўлди. Барча уринишлари пучга чиққандан сўнг ниятига куч ишлатиш йўли билан эришмоқчи бўлди.

Абриҳа Каъбани бузиб ташлаб ҳаммани ўз черковига буришни қасд қилди. Шу мақсада катта аскар тўплади, урушга керак бўладиган барча нарсаларни олди, арабларнинг қалбига даҳшат солиш учун кўплаб филларни ҳам олди ва Маккага қараб юрди. Йўлда ҳеч қандай қаршиликка учрамай Тоиф шаҳри тарафидан Маккага яқинлашиб, ал-Миғлас деган жойга аскари билан келиб тушди.

KITOBLAR | Просмотров: 1775 | Добавил: Web-Loving | Дата: 28.06.2008 | Комментарии (0)

Ҳадис ва Ҳаёт-19

ПАЙҒАМБАР СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА
ПАЙҒАМБАР СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА

Аллоҳ таоло:

«Аллоҳ Набийлардан: «Сизларга китоб ва ҳикмат берганим учун, кетингиздан сизлардаги нарсани тасдиқловчи Расул келганда, албатта, унга иймон келтирасиз ва ёрдам берасиз», деб аҳду паймонларини олиб туриб: «Иқрор бўлдингизми? Бу ҳақда ишончли аҳду паймонимни қабул қилдингизми?» деганини эсла. Улар: «Иқрор бўлдик», дейишди. У: «Бас, гувоҳ бўлинглар, мен ҳам гувоҳ бўлувчиларданман», деди», деган.

Шарҳ: Ушбу ояти каримада ажойиб бир кўриниш васф этилмоқда; ҳамма Пайғамбарлар Аллоҳ таолонинг ҳузурида тўпланишган. Бу улкан йиғилишда Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Пайғамбарларнинг ўзларини гувоҳ қилиб туриб, Ўзи ҳам бу гувоҳликка қўшилиб туриб, улардан ишончли, таъкидланган аҳду паймон олмоқда. Бу ишончли ҳамда таъкидланган аҳду паймон Аллоҳ таоло китоб ва ҳикмат берган ҳар бир Пайғамбар ўзидан кейин унинг Пайғамбарлигини тасдиқлаб келган Пайғамбарга, албатта, иймон келтиради ва, албатта, унга ёрдам беради.

Шу ўринда ўзидан кейин келган Пайғамбарга олдин ўтган Пайғамбар қандай қилиб иймон келтириб, қандай қилиб ёрдам беради деган бир савол туғилади. Жавоб шулки, Аллоҳ китоб ва ҳикмат берган ҳар бир Пайғамбар ўз умматини ўзидан кейин унинг Пайғамбарлигини тасдиқловчи Пайғамбар келса, унга иймон келтириш ва ёрдам бериш руҳида тарбиялайди. Умматларининг иймон келтиргани унинг иймон келтиргани, умматларининг ёрдам бергани унинг ёрдам берганидир.

KITOBLAR | Просмотров: 2002 | Добавил: Web-Loving | Дата: 28.06.2008 | Комментарии (0)