Главная | Регистрация | Вход
-:::_-Shera Universal PorataL-_:::-
Меню сайта
Категории каталога
Islom Dini Haqida [4]
Islomiy Dunyo [5]
Islomiy Harhil Videolar [18]
Mashxur Qorilar Qiroati [0]
KITOBLAR [5]
Mo'jizalar [5]
Hadisi Sharif [2]
Форма входа
Приветствую Вас MexmoN
Поиск
Друзья сайта

Diqqat!
Agarda kimda kinolar ko'rsatmasa! U holda Online kinolarni ko'rishlik uchun Mozilla Firefox yoki Opera dan foydalaning va albatta kinolarni muammosiz ko'rish sharafiga ega bo'lasiz!! 

Внимание!
У кого не загружаются фильмы, скачиваем и устанавливаем браузер  Mozilla Firefox или Opera через него все работает!!
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Мини-чат
200
Главная » Статьи » Mo'jizalar

В категории материалов: 5
Показано материалов: 1-5

Сортировать по: Дате · Названию · Рейтингу · Комментариям · Просмотрам
Қуръони Каримдаги «Фуссилат» сурасида шундай дейилади: «Сен: «Сизлар ҳақиқатан ҳам ерни икки кунда яратган зотга куфр келтиряпсизми ва Унга тенгдошлар қўшяпсизми?! Ахир У зот оламларнинг Робби-ку!. У зот ўша(ер)нинг устида тоғларни қилди, уни баракотли қилди ва унинг (аҳли) ризқини тўрт кунда ўлчовли этиб тақдир қилди. Бу сўровчилар учундир», деб айт. Сўнгра тутун ҳолидаги осмонга юзланиб, унга ва ерга: «Икковингиз ихтиёр қилган ҳолингизда ёки мажбур бўлган ҳолингизда келинг!» деди. Икковлари: «Ихтиёр қилган ҳолимизда келдик», дедилар» (9 -11-оятлар). Қуръони Каримнинг мана шу оятидан дунё яратилаётган вақтда осмон тутундан иборат эканлиги билиниб турибди. Ҳозирги уламолар дунёнинг яралиши ҳақида турли фикрларни илгари сурганлар. Жумладан, астроном олим Сэр Жеймс Жинс айтадики: «Борлиқ яралишидан аввал ундаги моддалар газдан иборат бўлган ва шу газларнинг ўзаро бирикиши натижасида сайёралар келиб чиққан». Доктор Жаму эса: «Дунё вужудга келаётган вақтда, у тартибли тарқоқ газдан иборат бўлган. Унинг қалинлиги ва ҳароратини тасаввур қилиб бўлмайди ва шу газда турли моддаларнинг аралашуви натижасида атом парчаланиши вужудга келди. Мана шу ҳаддан ташқари иссиқ газга қаттиқ босимнинг таъсири натижасида борлиқ вужудга кела бошлади. Иссиқ ҳарорат пасайди, газларнинг ҳаракатланиши натижасида булутлар вужудга келиб, улар юлдуз ва бошқа сайёралар сифатида шаклланди», дейди. Қуръони Каримда борлиқнинг яратилиши тутундан бўлган дейилади. Ўша вақтдаги арабларга мана шу сўз (яъни, тутун) таниш бўлган. Бизга замондош олимлар эса тутунни «газ» деб атаганлар, холос. Моҳияти битта! Демак, яна савол туғилади: илмсиз, саводсиз Муҳаммад пайғамбар инсон зоти англаб етмаган ҳақиқатни қаердан олиб айтган? Пайғамбаримизга нозил бўлган оят Аллоҳ сўзи эканлигига бу исбот эмасми?
Mo'jizalar | Просмотров: 5092 | Добавил: Web-Loving | Дата: 28.06.2008 | Комментарии (0)


Фахри Коинот пайғамбаримиз (с.а.в.) мингга яқин мўъжиза кўрсатганлар. Улар инсоният оламининг ойлари ва юлдузлари бўлиб порлаган саҳобаларнинг шундай кўз ўнгида содир этилган ва ёлғончиликдан ҳазар этгувчи бу нуроний жамоат улар ҳақида бутун икир-чикирларигача келгуси наслларга етказган. "Менинг номимдан атай ёлғон тўқиган кимса ўзига Жаҳаннам оловидан жой ҳозирлайверсин" маъносидаги ҳадиси шарифдаги огоҳлантиришнинг маъносини саҳобаи киромлар теран тушунишар, бинобарин, оғизларидан чиқаётган ҳар сўзга нисбатан ўта эҳтиёткорлик ва ҳассосият кўрсатишар эди. Айниқса, ёлғон хабар қаршисида жим туришлари асло мумкин эмасди. Шундай бир иймон қаҳрамонларидан бизгача етиб келган ҳадис ва мўъжизалар бугун замонавий илм томонидан ҳам бирма-бир тасдиқланмоқда, тан олинмоқда. Ислом манбаларида "Шаққи қамар" ёхуд "Иншиқоқи қамар" дея ифодаланган "Ойнинг иккига бўлиниши" мўъжизаси ҳам шулардан биридир.
Mo'jizalar | Просмотров: 2114 | Добавил: Web-Loving | Дата: 28.06.2008 | Комментарии (0)


Тошкент вилоятидаги Ангрен шаҳар «Қорабоғ» марказий жомеъ масжиди имоми мулло Абдурашид масжид ёнидаги боғда асаларичилик билан шуғулланар эканлар. Шу йил баҳорги мавсумни бошлаш учун 28 та асалари қутисини очибдилар. Улардан биттасининг кўриниши қуйидагича экан...

Аллоҳ Таолонинг қудратига иймон келтирган киши бундай ажойиботларни кўрганда иймони зиёдалашиб, қалби ларзага келади, кўзига беихтиёр ёш келади. Кўнгилларга шубҳа ўрмаламаслиги учунгина шуни айтиб қўйиш керакки, агар бу қутига қўлингиз салгина тегиб кетса, асаларининг ини бузилиб кетади. Асаларичилик билан шуғулланганлар буни билсалар керак.

Mo'jizalar | Просмотров: 2040 | Добавил: Web-Loving | Дата: 28.06.2008 | Комментарии (0)

Саломатлик билан боғлиқ баъзи ҳадиси шарифлардаги тавсиялар баъзи кишилар учун антиқа, эскирган ёки ғалати туюлиши мумкин. Имом Бухорий нақл қиладиларки: «Овқат тўла идишга бир пашша тушса, у пашшани тўлалигича идишнинг ичига ботириб олгандан сўнг ундан фойдаланишингиз мумкин». Бу тавсия ғалати кўриниши мумкин. Ҳолбуки Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг барча ҳадислари илоҳий асосга таянганидир. Шу боис уларнинг тўғрилигига ишонган ҳар бир мўмин учун ҳадиснинг мантиқий шарҳи мавжуд. Эҳтимол уларга ойдинлик киритилиши учун балки асрлар ўтиши керакдир. Тиббиётдан маълумки, пашша вужудининг айрим қисмларида баъзи патогенлар (касалликка олиб келувчи микроблар) олиб юради. Бу мавзуни ўрганиб мақола ёзган Доктор Самахининг таъкидлашича, пашшанинг ошқозонида паразит ҳолида яшаган узун ҳужайралар кўпайиш вақтларида пашшанинг нафас олиш каналлари томон чиқадилар. Пашша суюқликнинг ичига тўла ботирилганда осмотик босимда вужудга келган ўзгариш ҳужайраларнинг ёрилишига сабаб бўлади. Бу ҳужайралар таркиби эса пашша вужудидаги патогенларга қарши антидотдир. Яъни заҳарга қарши панзаҳардир. Овқатга илашиб қолган пашшадан чиққан зарарли микробларни пашша ботирилгач, ёрилиб ўртага чиққан антидотлар зарарсиз ҳолатга келтиради. Яна бир таъвилга кўра, овқатга тушган пашшанинг бир қаноассалому атида бактерия ташувчи паразит бўлса, иккинчи қанотида унга қарши иммуна модда борлиги айтилади. Пашша тўла овқатга ботса, хавф камаяди. Зеро, Аллоҳ бир микробни ҳам шунчаки яратмаган. Ҳаммасининг ўз вазифаси бор. Микробиологиядаги сўнгги кашфиётлар Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг 15 аср аввал айтган тавсияларини изоҳлаб, уни тасдиқламоқда.
Mo'jizalar | Просмотров: 1505 | Добавил: Web-Loving | Дата: 28.06.2008 | Комментарии (0)

Мўъжизалар олами Тошкентдаги геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ишлаб чиқариш ва ўқув маркази илмий музейида кишини ҳайратда қолдирадиган икки тош парчаси сақланмоқда. Тошларда арабий ёзувлар битилган бўлиб ҳарфларнинг "илдизлари" тошларнинг ён томонидан ҳам кўриниб турибди... Ҳарфлар тошларнинг бор бўйича ёзилган. Тошни қанча қирсангиз ҳам яна ўша шакл чиқаверади. Бу топилмаларни "тошкитоб" деса ҳам бўлади. Сарик рангли биринчи тош 1991 йили Бурчмулла атрофидаш Чотқол тоғ тизмаларидан, кулранг иккинчи тош эса Оҳангарон ҳудудидан қазиш ишлари давомида топилган. Мазкур музей директори, айни чоқда, Амриқодаги Нью-Йорк академиясининг хақиқий аъзоси, қадимшунос Юсупов Рустам Гумировичнинг гувоҳлик беришича, тошлар тадқиқ қилиб курилганда, уларнинг 200-250 миллион (!) йил илгариги даврга оид эканлиги аниқланган. Шарқшунослик илмгоҳи араб имлоси мутахассислари сариқ тошдан "Аллоҳ", "илаҳ, "Роббика илаҳ", "Муҳаммад", "Расулуллоҳ", "лаҳу", "ила", "фий, "ла", "ана" каби сўзларни ўқишди. Малайзия жумҳуриятидан ташриф буюрган мўътабар олимлар эса, кулранг тошда Қуръони Каримдан "Қадр" (Инна анзалнаҳу...) сурасининг оятларини ўқиб, хайратларга тушишди. Ушбу тошлар устидаги тадқиқотлар тугаганича йўқ. Ким билади дейсиз, табиатдаги кўзимизга илк қарашда оддийгина бўлиб кўринган бу мўъжаз тошлар яна не-не сир-синоат, ҳикматларни бағрида сақлаб турибди! Биз бу ноёб топилмалар ҳақида уззоқ тафсилотга берилмасдан, сўзимизни Фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг "Тафсири Ҳилол" китобидаги Фуссилат сурасининг 53-оят тафсири билан якунлашни мақбул топдик: Биз уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўз нафсларидаги оят-белгиларимизни кўрсатамиз. Токи уларга унинг ҳақлиги равшан бўлсин. Сенинг Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид эканлиги кифоя қилмасмиди?! . Ушбу оятда Аллоҳ таоло бундан ўн беш аср илгари одамларга уфқлардаги ўз оят-белгиларини кўрсатиб, Қуръони Каримнинг ҳақлигини равшан этишни ваъда бермоқда. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ. Аллоҳ ваъдасига вафо қилади. «Биз уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўз нафсларидаги оят-белгиларимизни кўрсатамиз. Токи уларга унинг ҳақлиги равшан бўлсин». Дарҳақиқат, ўтган давр ичида Аллоҳ таоло одамларга уфқларда, атроф-жонибида кўплаб ажойиботларни англатиб қўйдики, ўша белгиларни ўрганган одамлар Қуръоннинг ҳақ илоҳий китоб эканини тан олиб, мусулмон бўлмоқдалар. Ершунос, осмоншунос, табиатшунос, ҳайвоншунос ва бошқа турли соҳа олимлари Аллоҳнинг уфқларидаги оят-белгиларини ўрганиб, Аллоҳ таолога иймон келтирмоқдалар. Шунингдек, инсоннинг ўзини ўрганган олимлар ҳам Қуръонни тан олмоқдалар. Ҳолбуки: «Сенинг Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид эканлиги кифоя қилмасмиди?!» Аллоҳ таолонинг ҳар бир каттаю кичик нарсага гувоҳ экани кифоя қилмасмидики, уларга оятларни кўрсатиш лозим бўлди.
Mo'jizalar | Просмотров: 1421 | Добавил: Web-Loving | Дата: 28.06.2008 | Комментарии (0)